Главная / Маданият / ИЛОҲИЙ МУҲАББАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛЛАР
<

ИЛОҲИЙ МУҲАББАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛЛАР

ilohiy-muhabbatҚуръони каримни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар устида фикр юритиш.

Фарзлардан кейин нафллар билан Аллоҳ таолога яқин бўлиш.

Тил билан, қалб билан, амал билан, ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таоло зикрида бардавом бўлиш.

Икки муҳаббат тўқнаш келганида, Аллоҳ таоло яхши кўрган нарсани банда яхши кўрган нарсадан устун қўйиш.

Аллоҳ таолонинг исмлари, сифатлари ва Унинг камолот ва улуғликка далолат қилиши ҳақида фикр юритиш.

Аллоҳ таолони кўзга кўринган ва кўринмаган неъматлари хусусида фикр юритиш, бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.

Синиқ қалб ила ва Аллоҳ таолога эҳтиёжни билдирган ҳолда Унинг ҳузурида туриш.

Тун охирининг учдан биридаги қисмида Аллоҳ таоло билан холи қолиб, унда Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.

Яхши ва салоҳиятли кимсалар билан суҳбатда бўлиш ва уларнинг сўзларидан манфаат олиш.

Аллоҳ таоло билан қалб орасига тўсиқ бўлувчи машғулотлардан йироқ туриш.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди

Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари” тадбири ниҳояланди. Қирғизистон Республикасидан жами 70 кишидан иборат делегация ташрифи давомида …