Главные новости
Главная / Маданият / “Илминг нурини гуноҳлар зулмати билан ўчириб қўйма”
<

“Илминг нурини гуноҳлар зулмати билан ўчириб қўйма”

ilmМолик ибн Динор (р.а.) айтадилар: «Баъзи аввалги китобларда ўқиганманки, унда Аллоҳ таоло: «Олим киши дунёга муҳаббат қўйса, унга бериладиган жазонинг энг енгили шуки, қалбидан муножотимнинг ҳаловатини чиқариб юбораман», деган».

Бир киши биродарига шундай мактуб ёзган экан: «Сенга илм берилган экан, илмингнинг нурини гуноҳлар зулмати билан ўчириб қўйма, унда илм аҳллари илмининг нури билан юрадиган қиёмат кунида зулматда қолиб кетасан».

Яҳё ибн Муоз Розий (р.а.) дунёпараст олимларга шундай дер эдилар: «Эй илм соҳиблари! Қасрларингиз Қайсарники каби, уйларингиз Кисроники каби, либосларингиз Тоҳирники каби, оёқ кийимларингиз Жомутники каби, уловингиз Қорунники каби, уй жиҳозларингиз Фиръавнники каби бўлса, гуноҳларингиз жоҳилиятдаги кабидир ва йўлингиз шайтоний йўлдир. Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шариатларига йўл бўлсин!»

Орифларнинг биридан: «Сизнинг-ча, гуноҳлар кўзини қувнатадиган киши Аллоҳни таний оладими?!» деб сўрашганида, шундай жавоб берган экан: «Дунёни охиратдан устун қўйган киши Аллоҳни таний олмаслиги шубҳасиздир. Ҳолбуки, унинг гуноҳи ундан (сиз сўраётган одамникидан) анчайин енгилдир».

Мол-дунёни тарк қилиш охират олимлари сафига қўшилиш учун кифоя қилади, деб ўйлама. Чунки обрў – мақом мол-дунёдан кўра зарарлироқдир. Шунинг учун Бишр ибн Ҳорис (р.а.) шундай деганлар: «Ҳаддасана» (бизга айтиб беришди) деган сўз мол-дунё эшикларидан биридир. Бир кишининг қачон «ҳаддасана» деганини эшитсангиз, у «менга йўл беринглар» деган бўлади».

Ана шу Бишр ибн Ҳорис (р.а.) ўндан ортиқ саватларга жойланган китобларни ерга кўмиб қўйган эдилар, айтардиларки: «Мен ҳадис айтишни хоҳлайман. Агар мендаги ҳадис айтишга бўлган иштиёқ йўқолса, албатта, айтаман».

У зот ҳам, бошқалар ҳам айтганларки: «Қачон гапиришни хоҳласанг, сукут қил. Қачон хоҳламасанг, шунда гапир».

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …