Главная / Иқтисодиёт / Иқтисодий сиёсатдаги хато “валютафурушлар”га енгилликлар беришга асос бўладими?
<

Иқтисодий сиёсатдаги хато “валютафурушлар”га енгилликлар беришга асос бўладими?

Иқтисодий сиёсатда йўл қўйилган хато қора бозорнинг шаклланишига сабаб бўлган эди. Айни шу нарса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўша вақтларда валютафурушлик билан шуғулланганларга нисбатан қандайдир енгил чоралар қўллашига асос бўлаётгандир.

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган спикерлардан бири – Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов шундай эҳтимолни билдирди. У Ўзбекистонда валюта либераллашувидан сўнг, тадбиркорлар учун валюта олди-сотдисида ҳеч қандай чекловлар бўлмаслигини таъкидлаб, ноқонуний валюта амалиётларига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тегишли ташвиқот ишларини олиб боришини қайд этди.

“Аввалги иқтисодий сиёсатимизда хатога йўл қўйганимиз, тадбиркорларнинг валютафурушлар хизматидан фойдаланишларига сабаб бўлди. Ноқонуний йўлларга ўзимиз йўллаганимиз учун балким ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга тушуниш билан қаралаётгандир. Аммо, аста-секинлик билан валюта либераллашувидан кейин ноқонуний валюта амалиётларига қўл урганларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида ишлар олиб борилади”, – деди Ишметов.

 timur-ishmetovТимур Ишметовю Фото: Халқаро Пресс-клуб

У, шунингдек ҳукумат ҳамда Марказий банк сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан курсига аралашувига ҳам тўхталиб ўтди.

“Эндиликда Марказий банк ва ҳукумат сўм курсига аралашмасликка аҳд қилган. Ўтган йилларда сўм курсига аралашганимиз тафовутлар ва тақчилликлар пайдо бўлган, иқтисодиётга қийинчиликлар олиб келган. Ҳар қандай товарнинг қиймати бўлганидек, валютанинг баҳоси унинг курси ҳисобланади. Баҳони эса, бозор белгилаши лозим бўлади. Шундай экан, агар бу курсга аралашилса, яна аввалги муаммоларга дуч келинади. Қора бозор пайдо бўлади”, – дея таъкидлади МБ раисининг биринчи ўринбосари.

Ишметовга кўра, сўмнинг келажакдаги курслари ҳақида фикр билдириладиган бўлса, унинг кескин ўзгаришига сабаб бўлувчи ҳеч қандай асос йўқ. Буни валюта либерализациясидан кейинги валюта олди-сотди кўрсаткичлари ҳам исботлаб турибди.

“Валюта курси Ўзбекистонга хориждан кириб келаётган валюта оқимига боғлиқ бўлади. Ҳозирда, бу борада кескин тебранишга сабаб бўладиган иқтисодий асос йўқ. Шундай экан, мен барча тадбиркорларни расмий валюта бозорида фаолият юритишга даъват қилиб қоламан”, – деди Тимур Ишметов.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга олиб келадиган товарлар миқдорини кескин чеклади

Вазирлар Маҳкамасининг 16 октябрдаги қарори билан жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш қоидалари кучайтирилди. …