Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий белгиланган нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.
Президентининг “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан бундан буён ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари сотиб олиш нархига 10 фоизли устама қўйилган ҳолда сотилади.
Фармонда дори воситаларининг божхона расмийлаштирувига, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва реализация қилинишига талабларни такомиллаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини тартибга солувчи бошқа масалалар бўйича таклифлар киритилиши белгиланди.