Главная / Маданият / Ижобат бўлган дуо
<

Ижобат бўлган дуо

duoЗиёджон Сурхондарёга жўнаш тараддудида. Кеча тушига уйи, қадрдон қишлоғи кирибди. Уйларида тўй бўлаётган эмиш. Барча хушчақчақ, лекин негадир отаси маюс бўлиб, унга хомуш боқиб турарди.
Уйғонгач, кўрган туши таъбирини яхшиликка, деб ҳисоблади-ю, бироқ кўнгли қандайдир нотинч эди. Укасига қўнғироқ қилиб тушолмагач, янаям безовталанди. Рост-да, бундоқ ўйлаб қараса, юртига бормаганига ҳам бир йилча бўлибди.

     “Бугун, албатта, йўлга чиқаман, ота-онамни кўриб келаман”. Шу аҳд ила, уйига қайтаркан, маҳалласидаги кўзи ожиз, кекса Анвар акага рўпара келди. Анвар ака набираси билан бирга яшайди. Ҳол-аҳвол сўрашишгач, дўкондан янги магнитофонга пули етмай, ололмай қайтаётганини айтиб қолди. Зиёджон хайрлашаркан, Анвар аканинг маюс чеҳраси кўз олдидан кетмади. Уни хурсанд қилгиси келди. Уйига кетиш учун йиққан пулига бозорга тушиб, магнитофон сотиб олди. У Анвар акани хурсанд қилиш учун уйига ошиқди.
Кутилмаган бу совғадан Анвар ака жуда хурсанд бўлиб кетди. Қалби жўшиб, Зиёджонни бағрига босиб, дуо қилди. Айниқса, унинг ота-онаси ҳаққига узоқ дуо қилди. У уйига қайтаркан, қилган яхшилигидан ўзи ҳам масрур эди. Қўл телефони жиринглаб, унинг хаёли бўлинди. Укаси қўнғироқ қиларди. Шоша-пиша телефонни кўтараркан, отасининг аҳволини сўради. Укаси отасининг кўриши хиралашиб, кўзи безовта қилганини, вилоят шифохонасига ётқизиб, операция қилдирганини, операциядан яхши чиққани хурсад бўлиб гапирарди. У укасининг охириги сўзларни эшитмади. Қулоғи остида боягина Анвар аканинг ота-онаси ҳаққига қилган хайрли дуоси жарангларди: “Илоҳим, ота-онанг дард кўрмасин. Бахтингизга узоқ-умр , соғ-саломат бўлишсин…” Анвар аканинг чин дилдан қилган дуоси тез вақтда ижобат бўлган эди…

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …