tergov-dapartamentЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2017 йилнинг 12 ойида аввалги йиллардан фош этилмасдан тўхтатилган жиноят ишларнинг 1.526 таси фош этилиб, улар бўйича жиноят ишлари тикланиб, тергов натижасига кўра тегишли судларга юборилди. Бу ҳақда департамент сайтида хабар берилган.

Тергов ва жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор текширувлар ва тергов ҳаракатлари натижасида фош этилмаган жиноятларни аввалги йилларга нисбатан 2.223 тага камайишига эришилди.

Қидирув эълон қилиниб, тўхтатилган жиноят ишлари бўйича 2017 йил давомида жами 2.707 нафар қидирувдаги айбланувчилар ушланиб, уларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари суд идораларига юборилди.

7.225 та жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи ва жабрланувчилар тергов давомида яраштирилиб, жиноят иши ярашув асосида судга юборилди.
Тергов органларининг саъй-ҳаракатлари билан фуқаролар ва давлатга етказилган 330,7 млрд. сўмдан зиёд моддий зарар ундирилди.

Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимларига йил давомида жами 29.733 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 3.833 таси ижобий ҳал этилиб, 17.435 нафар шахсга тушунтиришлар берилди.

Аввалги йиллардан тўхтатилган жиноят ишлардан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги ва бошқа сабаблар билан жами 11.986 та жиноят ишлари тугатилди.

Янги ташкил этилган Суриштирув институти бўйича тергов бўлинмаларида фаолият юритаётган суриштирувчилар томонидан 2017 йил давомида жами 19.672 та жиноят ишлари бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари ишлари олиб борилиб, натижасига кўра уларнинг барчаси 1 ойлик муддатда тамомланиб, жабрланувчиларнинг поймол этилган ҳуқуқлари тикланиб, жиноят ишлари тегишли суд идораларига юборилди.

Жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф қилиш юзасидан суриштирувчи ва терговчилар томонидан 2017 йил давомида маҳаллаларга, таълим муассасаларига, корхоналарга ва давлат ташкилотларига жами 50.301 та тақдимномалар киритилиб, ўтказилган муҳокамаларнинг 31.201 тасида суриштирувчи ва терговчиларнинг шахсан иштироки таъминланди.