Главные новости
Главная / Жамият / ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди
<

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. Ушбу автомобиль давлат рақамини тўсиб турувчи парда билан жиҳозланган бўлиб, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасининг (“Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) 6-қисмига мувофиқ, ноқонуний ҳисобланади.

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ маълумотига кўра, фойдаланувчилардан бирининг Facebook’даги гуруҳда хабар беришича, юқоридаги Nexia давлат рақамини беркитиш билан чекланмасдан, авариявий ҳолатларни ҳам юзага келтирган, эълон муаллифини ҳақорат қилган ва йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор бузган.

Шу вақтнинг ўзида бошқа фойдаланувчи ҳам гуруҳлардан бирида давлат рақами махсус мослама билан тўсилгани маълум қилиб, ушбу ҳолатнинг ҳукми ҳақида савол йўллаган.

ИИББ маълум қилишича, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси, сирдарёлик 29 ёшли Мирза Бобур П. 125-моддага мувофиқ жаримага тортилди. Автомобиль амалдаги қонунчиликка мувофиқ “Чорсу” жарима майдончасига жойланди.

Фойдаланувчи эълонида кўтарилган саволларга жавоб тариқасида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига мувофиқ, “Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади”.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига мувофиқ, “давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …