Главная / Жамият / ИИВ: Жиноятчилик ўтган йилга қиёслаганда 35,7 фоизга камайди
<

ИИВ: Жиноятчилик ўтган йилга қиёслаганда 35,7 фоизга камайди

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 10 ойидда жиноятчилик 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 35,7 фоизга камайишига эришилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов баёнот бергани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

«2018 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида республикада жами 38 минг 445та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, аввалги йилга нисбатан 21 минг 335тага ёки 35,7 фоизга камайишига эришилди», – деган генерал-майор Бурҳонов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

ИИВ маълумотларига кўра, фуқароларга қулайликлар яратиш, ички ишлар органларини аҳолига яқинлаштириш орқали жиноятчиликка қарши курашиш ишлари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида ички ишлар бўлимларидан олисда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175та ички ишлар бўлинмалари ва 824та таянч пунктлари ташкил этилган.

Профилактика инспекторлари сони 1102 нафарга оширилган. Вазирлик ҳузурида Тергов департаменти, жойларда эса, суриштирувчилар институти шакллантирилган.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг 10 ойида республиканинг 9015та маҳалласидан 2789тасида умуман жиноят содир этилганлиги қайд этилмаган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

kolco

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

Рўйи заминда бир никоҳ бузилганда Арши аъло ларзага келади… Судга ажрим учун ариза топшираётган эр-хотин …