Главная / Сиёсат / Ўзбекистонликларга судланмаганликка оид маълумотнома берувчи ИИВ ахборот маркази тугатилмоқда
<

Ўзбекистонликларга судланмаганликка оид маълумотнома берувчи ИИВ ахборот маркази тугатилмоқда

2018 йил 1 декабридан Ўзбекистонда жиноятлар, уларни содир этган шахслар ва жиноят ишлари ҳаракатланишининг ягона ҳисобини юритиш вазифаси прокуратурага топширилади. ИИВ тузилмасида криминалистик рўйхат юритиш билан шуғулланган Ахборот маркази эса тугатилади. Мазкур тартиб, norma.uz порталининг хабар қилишича, Ўзбекистон президентининг шу йил 31 октябрида имзоланган “Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳозирда барча суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар, жазони ижро этиш органлари ўзлари юритаётган жиноят ишлари тўғрисидаги, жумладан, судланганлик-судланмаганликка оид маълумотларни ички ишлар органларига юборадилар.

ИИВда маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик сабабли маънавий, жисмоний ёки мулкий зиён етказилган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисоби, тезкор маълумотлар ҳисоби ва эксперт-криминалистика ҳисобини юритиш ваколати сақлаб қолинади.

ИИВ тузилмасидаги ахборот маркази тугатилиши муносабати билан қисқартирилаётган 258 та штат бирлиги прокуратурага берилади. Бу штат бирлигидан Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида тегишли бўлимларни ташкил этиш учун фойдаланилади. Бош прокуратура академияси тузилмасида Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилади.

Айни пайтда ўзбекистонликларга судланмаганликка оид маълумотномаларни ИИВ ахборот маркази бериб келади. Президент фармонидан келиб чиқилса, бу ваколат келажакда ҳам ИИВда қолиши мумкиндай. Бироқ ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармаси тўғрисидаги Низом ва унинг янгиланган тузилмаси тасдиқлангунига бу ҳақда аниқ гап айтиш мушкул.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

04

Алламжонов матбуотга “тўртинчи ҳокимият” мақомини қайтармоқчи

“Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарлигини менга ишониб топширишар экан, мен ушбу муассаса журналистлар фаолиятининг …