Главные новости
Главная / Жамият / Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ва ППХ раҳбари ўзгарди
<

Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ва ППХ раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари алмашган.

Полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич

Аюбхон Раҳматуллаев янги лавозимда Рустам Машрабжонович Эргашев ўрнини эгаллади. У 2018 йил июнидан буён Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатаётганди.

Вазирликдаги «тозалаш» доирасида 2019 йил январидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси лавозимида ишлаб келган полковник Бахтиёр Пўлотович Пормонов ишдан олиниб, унинг ўрнига полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев тайинланди.

Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич

Бекмурод Абдуллаев 2016-2018 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2018 йил октябридан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — молия ва моддий техника-таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича собиқ ўринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди. 23 ноябрь куни Бош прокуратура генерал майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва унга нисбатан Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ywzlmlwliv6yz-f01v-hm1szaqk_rtuu

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг бўйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ички …