Главные новости
Главная / Маданият / Иблислар базми ёҳуд “Хеллоуин” ҳақида ҳақиқатлар
<

Иблислар базми ёҳуд “Хеллоуин” ҳақида ҳақиқатлар

iblis-bazmiБу ғарбона маросим ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмас. Аммо шундай бўлишига қарамай, орамизда ўзини “ўта замонавий”, даврнинг энг сўнгги модалари ва анъаналари билан ҳамқадам деб ҳисоблайдиган айрим калтабин шахслар ҳам бор. Ҳатто Хеллоуинни байрам қилишга ҳам вақт топмоқдалар. “Ҳа, энди хурсандчилик, байрам қилса, қилибди-да”, дерсиз. Аммо шошилиб хулоса чиқарманг. Сабаби, эртага фарзандингиз “Хеллоуинга ниқоб олиб беринг”, “қовоқ топиб беринг” дея хархаша қилса ёки юз-кўзини қўрқинчли тасвирларга тўлдирса, кўнглингизда айтарга гапингиз, қайтарарга далилингиз бўлсин! Келинг, аввало Хеллоуиннинг тарихи, мазмун-моҳияти ва маънавиятга салбий таъсири ҳақида гаплашамиз.
бу инглиз тилидаги “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” иборасининг қисқарган шаклидир.
Баъзи манбаларда, Хеллоуин аёз, зулмат, қабоҳат ва ўлим (ёки мурдалар) “худоси” бўлган Самайн номи билан боғлиқ маросим, деб ёзилади. Уни дастлаб ҳозирги Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ҳудудидаги халқлар нишонлашган. Совуқ кунлар арафасида 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси барча чироқлар, шамлар, фонуслар, олов ва ўчоқлар ўчирилган. Қоронғу зулмат ичра одамлар ўлим фариштасига ҳамду санолар ўқишган. Биз сен билан, биз ҳам сенингдекмиз, бизнинг жонимизни олма, қабилида унга лаганбардорлик қилишган. Эртаси куни катта гулхан ёқиб, юзларига турли ниқоблар кийиб бир-бирларини қўрқитишган ва ораларидан кимнидир ўлим “худоси”га қурбон қилишган.
Бошқа манбада келтирилишича, VII асрда Рим папаси Бонифаций 1 ноябрни “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” деб эълон қилган. Бугунги 31 октябрь куни нишонланадиган Хэллоуин байрами шундан келиб чиққанлиги ҳақида фаразлар мавжуд.
Махлуқлар кўринишидаги қўрқинчли либослару ёвузликлар акс этган ниқобларда кун бўйи кўчада оломон бўлиб юриш, шовқин-сурон кўтариш, тунги клубларга бориб кўнгиллари истаган ишни қилиш ҳамда бу орқали руҳий ҳузур олиш менталитетимизнинг қай бир жиҳатига мос келади?! Қолаверса, Хеллоуин куни зулм ўтказиш, ёвузлик, инсониятга хос бўлмаган жиҳатлар тарғиб қилинади. Бу ёшлар онгига таъсир қилишнинг Хэллоуин баҳонасидаги байрамона кўриниши, холос. Бундан ташқари, Хеллоуин куни кўплаб қонун бузилиш холатлари, турли жиноятлар, тартибсизликлар юзага келар экан.
Диққатингизни Хеллоуин билан боғлиқ воқеаларга қаратамиз.

АҚШлик “Хеллоуин қотили” номини олган Жеральд Тёрнер 1973 йили Медисонда байрам куни кўчага чиққан 9 ёшли Лис Энн Френч исмли қизчанинг номусига тегади. Натижада қизалоқ вафот этади.

15 ёшли Марта Моксли ҳам Хэллоуиннинг қурбони. У 1975 йилги байрамни дўстлари билан ўтказгани кўчага чиқади ва “хазилнинг тагил зил” бўлиб, гольф таёқчаси зарбидан ҳаётдан кўз юмади.

1990 йили байрамдан сўнг 17 ёшли Браян Джевелл ҳамда 15 ёшли Уильям Однинг жасади ўзлари ясаган дорда осилган ҳолда топилади.

Байрам бахона қўрқинчли ниқоблар таққан талончилар гуруҳи бир хонадонга бостириб киради ва уй эгасини ўлдириб, уйни ўмаришади. Гуруҳга бошчилик қилган 17 ёшли Марселино Пина шу жиноят учун 45 йилга озодликдан махрум этилади.

      Бу минг бир фожеадан айримлари, холос. Аммо мазкур маълумотларнинг ўзиёқ Хеллоуиннинг асл башараси қандай эканини кўрсатиб турибди.

    Хеллоуиннинг асосий ранги қора ва оловранг бўлиб, қора ранг ўлим ва зулматни ифодалайди. Оловранг эса важоҳатни англатади. “Ўликлар байрами” деб аталиши эса Хэллоуиннинг даҳшатлар гирдоби эканлигини билдиради. Қўрқинчли маросимда иштирок этган ёшнинг руҳий олами бир кундаёқ бузилади, табиати ва онги бевосита сатанизм (шайтон васвасасига учиш, талваса. – муҳаррир) таъсирига тушиб қолади. Ғарб мамлакатларида 31 октябрдан сўнг болалар орасида невроз, турли руҳий эврилишлар, ноодатий агрессия, тунги қўрқув каби холатлар ортиб кетар экан. “Шайтонлар каранавали”да иштирок этган болалар у ерда бир-биридан даҳшатли ниқоблар билан тўқнаш келади, ўлим, дўзах, иблис, одам бош чаноғи, суяклар, қон, тобут ҳақидаги саҳналарни томоша қилишади. Оқибатда айрим болалардаги қаттиқ қўрқув, оғир хасталиклар, ҳатто суицид, яъни ўз жонига қасд қилишга ҳам сабабчи бўлар экан. Фанда қайд этилган Самайнофобия номли қўрқув тури айнан “Хэллоуиндан қўрқиш” дейилади. Бундан азият чекаётган айрим ғарб мамлакатлари Хеллоуинни таълим муассасаларида нишонлашни мутлақо таъқиқлаб қўйишмоқда.

    Кўриниб турибдики, Европадаги кўплаб давлатларда ҳар йили сабрсизлик билан кутиладиган ушбу даҳшатли маросим ҳар жиҳатдан бизнинг миллатимизга, қарашларимизга умуман тўғри келмайди. Қолаверса, Хэллоуинни нишонлаш йиллар давомида ўзгариб, бугун умуман бошқача кўриниш ва шаклга эга бўлган. Аниқроғи, юқорида айтганимиз – хориждаги айрим мафкуравий марказлар Хеллоуиндан ўз муддаолари йўлида фойдаланишаяпти.
Маълумотларга кўра, дунё бўйича катта даромад келтирувчи байрамлар қаторида Хеллоуин Роджестводан кейин иккинчи ўринда туради. Масалан, биргина АҚШда айнан мазкур даҳшатли тадбир сабаб ота-оналар болалари учун турли ниқоб ва либослар харидига умумий ҳисобда 2,5 миллиард доллар (!) сарфлар экан. Кўриниб турибдики, хеллоуинлаштириш айрим марказлар учун чўнтак қаппайтиришнинг яна бир самарали услуби, аслида.
Айтилганларнинг барчаси, Хеллоуин ҳақидаги ҳақиқатлар эди. Мақсадимиз, турли байрамлар, жамиятимизга ёт маросимлар ниқобида кириб келаётган бемаъни унсурлар, ажнабий анъаналару бидъатлардан бохабар қилиш эди.
Ҳар қандай ёвузлик, ахлоқсизлик, инсониятга ёт иллатлар жамиятни ҳалокат томон етаклайди. Касалликнинг олдини олиш учун, аввало, одам танасида унга “иммунитет”, яъни “қарши курашувчанлик” ҳосил қилинади. Бунинг учун фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, динимиз ва миллий урф-одатларимизга содиқлик руҳида тарбиялаш керак. Ана шунда ёвуз ниятли кимсаларнинг инсон учун ўта зарарли бўлган пуч ғояларидан жамиятимиз эртаси бўлмиш ёшларимизни асраган бўламиз.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Тожикча фасонлар

Тожикча фасонлар

Тожикча либос фасонлари кизларга.