Главные новости
Главная / Жамият / I чоракда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми пасайди
<

I чоракда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми пасайди

2020 йил январь-март ойларида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 612 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга паст.

Фото: ТАСС

Бу ҳақда «Интерфакс-Қозоғистон» агентлигига «QazTrade савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзаро савдо ҳажмининг салбий ўсиши Қозоғистон экспортининг камайиши билан боғлиқ. Жорий йилнинг I чорагида нефть маҳсулотлари, мис рудалари, кунгабоқар уруғлари каби маҳсулотлар экспорти камайди», – дейилади хабарда.

Ҳисобот даврида Қозоғистон товарларининг Ўзбекистонга экспорти 5,2 фоизга камайиб, 464,8 миллион долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт 12,2 фоизга ўсиб, 147,2 миллион долларга етди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонга экспортнинг пасайиши нефть маҳсулотлари (4,8 бараварга – 7,6 млн. АҚШ долларигача), мис рудалари ва концентратларнинг (44 баравар, 22 млн. АҚШ долларидан 0,5 млн. АҚШ долларигача) ва кунгабоқар уруғи (2,6 баравар, 9,4 млн) каби товарларни етказиб бериш ҳажмининг камайгани билан изоҳланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vah8ngylehmsomdz8cly3bldwzpqw6xs

Махсус комиссия карантинни қайтаришга сабаб бўлган 6 муаммони маълум қилди

Чекловлар қайтадан кучайтирилишига бир қатор муаммолар сабаб бўлгани келтириб ўтилди. Республика махсус комиссиясининг билдиришича, булар қуйидагилар: …