Главная / Иқтисодиёт / Hyundai Ўзбекистонга енгил автомобил экспорт қилишни режаламоқда
<

Hyundai Ўзбекистонга енгил автомобил экспорт қилишни режаламоқда

Жанубий Кореялик Hyundai Motor Company Ўзбекистон бозорига енгил машина етказиб беришни режаламоқда.

Бу режалар ҳақида Hyundai Auto Kazakhstan директори Денис Коломацкий маълум қилди.

Компания келаси йилда Ўзбекистонда енгил машиналар дилерлик бўлимини очмоқчи.

“Биз ҳам ушбу минтақада салоҳиятни кўряпмиз ва Hyundai Motor Company таклифини мамнуният билан қабул қилдик”, – деди Коломацкий.

Ўтган йил кузда Ўзбекистонда Hyundai автомобили ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар пайдо бўлганди. Бироқ компания юк машиналари, автобуслар ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилганди.

Шу йил ёзда шу бренддаги енгил машиналарни соддалаштирилган божхона схемаси бўйича сотилиши режалаштирилганлиги ҳақида бир қатор нашрлар хабар бери.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

money

2018 йил IV чорагида бюджет ташкилотларидаги ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этди

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг IV …