Главная / Технологиялар / Hyundai ўта тежамкор Ioniq ишлаб чиқди
<

Hyundai ўта тежамкор Ioniq ишлаб чиқди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ва Bisimoto Engineering муҳандислари HyperEconiq Ioniq концептини ишлаб чиқиш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштирди. Инновациявий прототипда ёқилғини имкон қадар кўпроқ тежаш тизимлари уйғунлаштирилган. Бундан ташқари, ажойиб самарадорлик ва қулай бошқарувни таъминлайдиган илғор технологиялар  мужассамлаштирилган.

«Биз юксак электрлаштирилган платформа ва Ioniq куч қурилмасига таянган ҳолда юқори самарадорлик, аэродинамика ва дизайн билан боғлиқ қатор техник томонларга эътибор қаратдик», — деган Bisimoto Engineering раҳбари Биси Эзериоха.

HyperEconiq концептига Bisimoto компаниясининг импульс-камерали тутун чиқариш тизими, Racepak электрон кузатув тизими, махсус ишқаланишни камайтирувчи PurOl Elite экомойи, тебранишларга камроқ қаршилик қилувчи шиналар, алюминийдан ясалган Buddy Club тормоз ёрдамчилари, Recaro Pole Position пойга ўриндиқлари, Carbon Revolution карбонли ғилдираклар ўрнатилган.

Бундан ташқари, прототипга аэродинамик Bisimoto Dream Aero кузов обвеси ўрнатилди. Унинг тўпламига олд сплиттер, ён қанотга қаршилик, ён сплиттерлар, орқа ғилдираклар қалпоқчалари, Progress Performance подвескаси ҳамда бошқа қатор ўзгартишлар киради.

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

01

1 декабрдан Интернет 10 марта тезлашади, деб ваъда берилди, лекин Facebook ва Youtube нега очилмаётганини ҳеч ким билмаяпти

«Ўзбектелеком» АК томонидан «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро …