Главная / Иқтисодиёт / Ҳукумат қарори: билет операцияларининг ягона электрон тизими яратилади
<

Ҳукумат қарори: билет операцияларининг ягона электрон тизими яратилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Билет операциялари ягона электрон тизимини (БОЯЭТ) ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгилаб қўйилишича:

БОЯЭТда блокчейн технологиясидан ички жараёнларни оптималлаштириш ва БОЯЭТга уланадиган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган билет операциялари шаффофлигини ошириш, БОЯЭТ фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқлигини таъминлаш, шунингдек, БОЯЭТ доирасида фойдаланувчилар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича маълумотлар ҳисобга олинишининг шаффофлигини ошириш ва оптималлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа мақсадларда фойдаланилади;

ic-bsdcgwjevw0evckavs1ksdo7qie35

маданият ва санъат соҳасида, шунингдек, билетлар эмиссияси билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда, шу жумладан кинотеатрлар, театрлар, шунингдек, тадбирларга бориш учун электрон билетлар сотиш сервислари ва хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур қарорда белгиланган тартибда БОЯЭТга уланиш ҳуқуқига эга;

Жамғарма БОЯЭТ ишлаб чиқилиши бўйича давлат буюртмачиси бўлиб, БОЯЭТ ишлаб чиқилиши, жорий қилиниши ва ишлаши учун зарур бўлган ишлар, хизматлар, маҳсулотлар давлат хариди учун, шу жумладан қонунчиликда белгиланган тартибда БОЯЭТ ишлаб чиқувчисини, ускуналар, шунингдек, БОЯЭТ ишлашини таъминлаш, модернизация қилиш, кейинги ривожланиши учун бошқа товар ва хизматлар етказиб берувчисини танлаш, шунингдек, БОЯЭТ фойдаланувчилари – юридик ва жисмоний шахсларнинг уланиши ва уларга хизмат кўрсатилиши бўйича давлат буюртмачиси ҳисобланади.

Жамғарма:

2020 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда ўз маблағлари ҳисобига БОЯЭТ яратилиши ва ишга туширилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2020 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда БОЯЭТ доирасида интернет-эквайрингни қўллаб хорижий валютада электрон тўлов ва электрон билетлар сотиб олишнинг замонавий механизмларини жорий этади.

Электрон билет сотиш учун мазкур тизимга уланиш схемаси қуйида келтирилган:

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ldfzcsi2bds5yhkeoc4_9hkxrci5o-ge

Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидан умидлар ва хавотирлар

Синологларимиз (хитойшунос) етишмаслигиданми, илмий ҳамда оммабоп нашрларимизда Хитой ҳақида таҳлилий мақолалар жуда кам. Ваҳоланки, Ўзбекистон-Хитой …