«Бугунги кунда онлайн мактаб баҳонасида айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик, фарзандини масофадан дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига ёки бошқа ишлар билан банд қилиш ҳолатлари учраётганини гувоҳи бўляпмиз.
Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан, уйда боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилувчи жиддий сабаб, яъни касаллик ҳолати мавжуд бўлмаса, мактабга юборишларини сўраб қолади.
Зеро, боланинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг эртанги келажагига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олиш жараёнини ҳеч қандай энг ривожланган замонавий технология ҳам ўрнини босолмайди.
«Онлайн мактаб» лойиҳаси анъанавий таълим тўлиқ тикланган ҳолатда ҳам доимий равишда ўз фаолиятини давом эттиради, ушбу лойиҳа боланинг дарсдан ташқари қўшимча сифатли таълим олиши учун имконият яратади», – деди Лайло Рустамова.