Главные новости
Главная / Жамият / Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими такомиллаштирилади
<

Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими такомиллаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва “Ҳунарманд” уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси президентининг 5 та муҳим ташаббусининг 5-йўналишини амалиётга татбиқ этиш хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

dgud9wyqunhckxbe_whyxfaw7tjxtfm7

Қуйидагилар:

2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;

2019 йилда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича йўналишлар кесимидаги тақсимот;

2019 йил давомида хотин-қизлар учун давлат дастури асосида яратиладиган қўшимча иш ўринларининг йўналишлари бўйича тақсимоти;

2019 йилда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобидан ўз тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари;

2019 йилда “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан ташкил этиладиган тикув-трикотаж мажмуаларида кам таъминланган хотин-қизларни иш билан таъминлаш режаси тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда мувофиқ вилоятда ишсиз хотин-қизларнинг ўз вақтида бандлигини таъминлаш чораларини кўради.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳунармандчилик ва ипакчилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда шу мақсадда маҳаллалар қошида ҳунармандчилик ва ипакчиликка ихтисослашган енгил конструкцияли цехларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлайди.

Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:

янгидан ташкил этиладиган ҳунармандчилик ва ипакчилик кластери корхоналарида кластер тизимини тўлиқ ўз ичига олган жараённи ташкил этиш, янги тутзорларни ташкил этиш учун пахтадан қисқартирилган ерлардан 100 гектардан кам бўлмаган ер майдонлари ажратилишини таъминлайди;

замонавий пилла етиштириш иншоотларини қуриш учун тумандаги корхона ва ташкилотларнинг бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари билан биргаликда дастурга киритилган тадбирларни амалга оширилишининг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

вилоятда ташкил этилган “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” орқали хотин-қизларни, айниқса, қийин аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни ўқитиш дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6ljbeitqyjol_sdnlc6l3fympjbskcjt

ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди

Фото:Бухоро вилояит ИИБ матбуот хизмати Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида …