prokurorЎзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 27 февралдаги буйруғига мувофиқ Жаҳонгир Жўраевич Хатамов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда прокуратура расмий сайтида маълум қилинган.

У янги лавозимда бироз аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига ўтказилган Акмалхўжа Юсупович Мавлонов ўрнини эгаллади. Акмалхўжа Мавлонов 2017 йилнинг 6 октябрида Хоразм вилоятига прокурор бўлганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан прокурорлар 5 йил муддатга тайинланди ва улар бир вақтнинг ўзида вилоят прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланади.