Главные новости
Главная / Жаҳон / Хитойда кучли ер силкиниши оқибатида бинолар вайрон бўлиб, камида уч нафар одам ҳалок бўлди
<

Хитойда кучли ер силкиниши оқибатида бинолар вайрон бўлиб, камида уч нафар одам ҳалок бўлди

Хитой шимоли-ғарбида 24 март куни 5,4 амплитудали кучли ер силкиниши содир бўлди. CGTN нашри зилзила оқибатида бинолар вайрон бўлгани ва табиий офатдан кейин аҳоли орасида ҳалок бўлганлар борлигини хабар қилган.

2605712

Хабарга кўра, 65 та аҳоли уйи вайронага айланган ва камида уч нафар одам ҳалок бўлган. 278 нафар фуқаро хавф эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлардан эвакуация қилинган.

Зилзила эпицентридан 100 километр масофада жойлашган Аксу шаҳри ва 250 километр масофадаги Хочэн шаҳрида табиий офат оқибатида биноларга зиён етган.

 Аввалроқ Японияда кучли зилзила ва цунами кузатилган. Ҳукумат етти мингга яқин аҳоли вакилларини эвакуация қилганди.

Шунингдек, Исланияда бир неча ҳафталар ичида 50 мингдан зиёд зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилинган. Силкинишлар пойтахт Рейкьявикдан 30 километр масофа узоқликда қайд этилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bez-nazvaniya-3-15-680x369

Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларга ҳаж учун рухсат беради

Коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларгина катта ва кичик ҳажда иштирок этиши мумкин бўлади. Бундай қарорни Саудия …