Главная / Жаҳон / Хитой “кўринмас” қирувчи самолётини илк бор намойиш қилди

Хитой “кўринмас” қирувчи самолётини илк бор намойиш қилди

Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўз ишини бошланган авиакўргазмада хитойлик авиасозлар томонидан яратилган J-20 туридаги “кўринмас” қирувчи самолёт биринчи марта намойиш қилинди.

CNN телеканалининг хабар беришича, стелс технологияси бўйича ишлаб чиқилган самолёт Хитойда ишлаб чиқарилган двигателлар билан жиҳозланган. Экспертларнинг таъкидлашича, J-20 иккита асосий жанговар вазифани бажаришга мўлжалланган: ҳаво-ҳаво жангини олиб бориш ва ердаги куч ҳамда объектларга ҳужум қилиш.

unnamed

Таъкидланишича, ушбу самолёт дунёдаги энг яхши “кўринмас” қирувчи самолёт деб эътироф этилувчи F-22’га Хитойнинг жавоби сифатида намойиш қилинган.

Аввалроқ Хитойда дунёдаги энг йирик аэрокосмик кўргазма очилиши, у 28 сентябрдан 3 октябргача давом этиши маълум қилинганди. Маълумотларга кўра, унда 40 дан ортиқ мамлакат ҳамда аэрокосмик ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 700 та компания иштирок этади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

photo_2021-03-26_20-44-01

АҚШ-Туркия муносабатларининг истиқболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жаҳон матбуоти шарҳи

Байден маъмурияти даврида америка-турк муносабатлари қандай тус олади? Россиянинг Суриядаги сиёсати қандай оқибатларга олиб келди? …