Главные новости
Главная / Жаҳон / Хитой Ҳиндистон билан чегарада қўшинларини жойлаштирмоқда
<

Хитой Ҳиндистон билан чегарада қўшинларини жойлаштирмоқда

Хитой Ҳиндистон билан чегарасида ҳарбий авиация, жумладан J-20 стелс-қирувчи самолётлари, Z-20 вертолётлари, Wing Loong II дронлари ва тоғ шароитида жанг олиб бора олувчи енгил турдаги Type 99A ва Type 15 танкларини ташлади. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Шу билан бирга, Reuters ахборот агентлиги АҚШнинг Maxar Technologies компанияси сунъий йўлдош суратларига таяниб хитойлик ҳарбийлар Покистон, Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳсли Кашмир штати яқинидаги Ладакхдаги назорат чизиғида янги лагер барпо этаётганини маълум қилган.

Суратларга кўра, Хитой армияси томонидан назорат қилинувчи ҳудудда чодирлар пайдо бўлган ва бу ерда бир ҳафта олдин йўқ бўлган объектлар қурилиши бошланган.

Хитойлик аскарлар аввал Ҳиндистон армияси томонидан йўқ қилинган кузатув пункти жойлашган ерда пулемётлар учун ўт очиш позицияларига эга лагер барпо этмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати, ўз навбатида, ҳинд чегарачиларига назорат чизиғида хитойликлар билан тўқнашувлар юз бергудек бўлса, ўт очишга рухсат берган.

Аввалроқ икки давлат чегарачилари ўртасида Галван дарёси водийсида юз берган тўқнашув оқибатида икки томондан ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлган ва 70 дан кўпроқ ҳарбий жароҳат олган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» раҳбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслаҳатчиси, журналист Иван Сафроновнинг ҳимоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисидаги …