Главные новости
Главная / Жаҳон / Хитой дунёдаги энг йирик самолёт-амфибияни мижозларга 2022 йилгача етказиб бера бошлайди
<

Хитой дунёдаги энг йирик самолёт-амфибияни мижозларга 2022 йилгача етказиб бера бошлайди

samolyotХитой мамлакат миллий саноати томонидан ишлаб чиқарилган дунёдаги энг йирик самолёт-амфибия AG600’ни 2022 йилгача мижозларга етказиб бера бошлайди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

“Биз 2021 йилга қадар фуқаролик авиациясидан парвозга яроқлилик сертификатини олишни ва самолётни 2022 йилгача буюртмачиларга етказиб беришни бошлашни режалаштирмоқдамиз”, деб айтган самолётнинг бош конструктори Хуан Линцай.

Мутахассиснинг айтишича, самолёт прототипини июлда Чжухайдан Цзинмэнга кўчириб ўтказиб, у ердаги маҳаллий сув омборида самолётнинг сув сиртидан илк парвози амалга оширилмоқчи.

Самолётни лойиҳалаш бўйича ишлар 2009 йилда бошланган. Унинг ишчи намунаси 2016 йил июлда конвейердан чиққан. Гидросамолёт ўрмон ёнғинлари билан курашиш ва қутқарув амалиётларини ўтказиш учун махсус лойиҳаланган.

Самолётнинг максимал учиш оғирлиги 53,5 тоннани ташкил қилади. Самолёт 500 км/соат тезлик билан 4,5 минг кмгача парвоз қила олади. Самолётнинг узунлиги 37 метрни, қанотлари қулочи 38,8 метрни ташкил қилади. Самолёт оддий аэродромлар билан бир қаторда сув сиртидан ҳавога кўтарилиб, унга қўна олади.

Самолёт йўловчи ва юк модификацияларида ишлаб чиқарилади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

7qkyz0fek-gvl-gsl9vfuxz990jil-8

Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз …