Главные новости
Главная / Жаҳон / Хитой АҚШга қарши жавоб чоралари қабул қилиш билан таҳдид қилди
<

Хитой АҚШга қарши жавоб чоралари қабул қилиш билан таҳдид қилди

Агарда АҚШ Хитой маҳсулотларига божларни оширса, Пекин ҳам жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги таҳдидлари Осакадаги G20 саммитида ўтказилган музокараларда эришилган келишувлар шартларини бузади. Гэн Шуан Хитойни қўрқитиш иш бермаслигини таъкидлади.

7gsk8hogm5pxzzl9rpyk6zlc29i0lc-i

АҚШ Хитойнинг 300 млрд долларлик маҳсулотларига 1 сентябрда ва 15 декабрда 10 фоизлик бож киритмоқчи. Хитой бунга жавобан АҚШнинг беш мингдан ортиқ номдаги 75 млрд долларлик маҳсулотларига бож жорий этди.

Шундан сўнг Трамп янги божлар 10 эмас, 15 фоизга оширилишини эълон қилди. Бунга қўшимча равишда 1 октябрдан 250 млрд долларлик маҳсулотларга бож 25 фоиздан 30 фоизга кўтарилади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

7qkyz0fek-gvl-gsl9vfuxz990jil-8

Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз …