Главная / Жаҳон / ХХ асрнинг “энг буюк соатсози” соати рекорд нархга сотилди
<

ХХ асрнинг “энг буюк соатсози” соати рекорд нархга сотилди

Машҳур ихтирочи ва соатсоз Жорж Дэниелс томонидан яратилган чўнтак соати Лондондаги Sotheby’s аукционида рекорд қийматдаги нарх – 3,6 млн фунт стерлингга (4,5 млн доллар) сотилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Соат савдолар бошлангандан 7 дақиқа ўтиб янги эгасини топган. Харидор исми маълум қилинмаган. “Ўз замонасининг энг буюк соатсози” деб аталадиган Дэниелс ушбу соатни 1982 йилда инсониятнинг 1969 йилда Ойга илк қадам қўйиши шарафига яратган.

81h5d5_k4yimfqbbqods9pcn8gi5mbsu

1970-йилларда соатсоз ҳозирда Omega компанияси томондангина қўлланадиган янги турдаги коаксиал механизмни яратган. Мойлашга эҳтиёж сезмайдиган бу механизм анкерли механизмга нисбатан самарали ва узоқ ишловчи ҳисобланади. Соатсоз кўплаб соатлар яратгандан ташқари, соатсозлик бўйича бир нечта китоблар нашр этган.

Дэниелс ўз соатлари учун барча қисмларни “нолдан бошлаб” яратган ва соатсозлик саноатининг илғорлашига ҳисса қўшган.

Аввалги рекорд ҳам Дэниелснинг Space Traveler сериясидаги соатига тегишли бўлиб, у 2017 йилда 3,2 млн фунт стерлингга (4 млн доллар) сотилган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Франция АҚШнинг “норманд форматига” киритилиши мумкинлигига изоҳ берди

Франция ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг Донбасс бўйича музокараларга қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар …