Главные новости
Главная / Маданият / Ҳазрат Умарни йиғлатган бола
<

Ҳазрат Умарни йиғлатган бола

bolaҲазрат Умар (р.а.)нинг муборак одатларидан бири эрта саҳарда масжидга бориш эди. Ҳазрат Умар (р.а.) масжидга азон айтилмасдан олдин борар ва намоз вақтини жомеда кутар эди. Бир кун тонг отмай туриб масжвдга борар экан, бир болани шошилиб масжидга кетаётганини кўрди. Бола Ҳазрат Умар (р.а.)нинг назарларига тушди.

Ҳазрат Умар (р.а.) боланинг бувдай шошилиб кетаётганини кўриб, унга:

— Болажоним, нега шошилиб кетаётибсан? Қаерга югуриб боряпсан? — деди.

— Намозга кетмоқдаман, ҳазрат. Намоз вақти яқинлашди. Менинг эса таҳоратим йўқ, таҳорат олишим керак. Азон ўқилмасдан олдин таҳорат олиб, намоз вақтини кутаман. Шунинг учун югуриб кетяпман, — деди.

Ҳазрат Умар (р.а.) болага:

— Болам, сен жуда ёш кўринасан, сенга намоз ҳали фарз эмас, — деди.

Бола:

— Ҳазрат, бу иш учун катта-кичиклик бўладими? Кеча маҳалламизда ёш бир бола вафот этди. У мендан анча ёш эди. Демак, бу иш учун катта-кичик бўлмайди, — деди.

Ҳазрат Умар (р.а.) боланинг бу сўзларидан жуда тўлқинланиб кетди. Шундай мутаассир бўлдики, шундай қувондики, муборак кўзларидан инжу доналаридек ёшлар оқа бошладн:

— Ё Раббий! Бу бола қандай ажойиб, қандай ақлли. Бу гўзал сўзлар улуғларнинг оғзидан чиқадиган сўзлардир, — деб шундай йнғладики, муборак хирқаси ҳўл бўлиб кетди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …