Главные новости
Главная / Маданият / Хайрли ишнинг ғаразли талқини
<

Хайрли ишнинг ғаразли талқини

khayrЎзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги қарорига асосан Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Жўрабек” жоме масжидининг янги биносини бунёд этиш ишлари бошланди.

Аллоҳга шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Намозхонлар бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.

Дарҳақиқат, айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси ва ҳукуматимиз раҳнамолигида биргина Тошкент шаҳридаги “Яккасарой”, “Авайхон” ва “Пул емас ота” жоме масжидларини янгидан барпо этиш ишлари жадал давом этаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида,бу йил ҳамТошкент шаҳриЯшнобод туманида “Жўрабек” жоме масжидини янгидан қуриш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур масжидни барпо этиш учун Тошкент шаҳар архитектура бошқармаси томонидан шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ равишда намунали лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу ўринда афсус билан айтиш керакки, юртимиздаги мўмин-мусулмонлар аҳиллигини, уларга яратилаётган қулай шароитларни, барпо этилаётган кўркам жомеларни кўролмайдиган ғаламис кимсалар ҳар қандай кишининг ғашига тегадиган гап-сўзларни ёйишмоқда. Нима эмиш, “Жўрабек” жоме масжидини фалон бойвачча ёки хориждаги фалончи бой қуряпти” деган мутлақо асоссиз хабарлар тарқатилмоқда. Бу гаплар аслият ва воқеликка бутунлай мос келмаслиги шундоқ кўриниб турибди. Чунки ҳамма кўриб турибди-ку, ушбу масжидни янгидан барпо этишга диний идора ташаббус қиляпти, Тошкент шаҳар ҳокимияти эса ер ажратиш ишларига амалий кўмак ва бунёдкорлик ишларига моддий ёрдам бермоқда. Шунингдек, бундай бунёдкорлик ишига барча мутасадди ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Қолаверса, азалий қадриятимиз бўлган ҳашар йўли билан халқимиз ҳам кўмакчи бўлаётир.

Ғаламис кимсалар шундай уйдирма гаплар орқали мўмин-мусулмонлар орасида фитна уруғини сочишга уринишмоқда. Бундай нобакор шахслар асл воқеликни бузиб талқин этиб, халқимиз орасида хато фикр пайдо қилишга интилаётгани яққол сезилиб турибди.

Ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, миш-миш гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)ни, жумладан, бизни ҳам нобакорларнинг турли фитналаридан бундай огоҳлантиради: “Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар” (Бақара, 12). Зеро, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш инсониятга қарши қаратилган жиноятлардир.

Оммавий ахборот воситалари орқали ғаламис кимсалар ҳамиша кишилар ўртасига нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишга интилади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам оғир жиноятдир.

Юртимизда хукм сураётган тинчлик-осойишталикни кўролмайдиган ҳасадгўй кимсалар халқимиз орасида норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида, турли уйдирмаларни фитна чиқариш илинжида оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга уринишади.

Демак, шундай бунёдкорлик ишларини кўра-била туриб, бошқа томонга буришга ҳаракат қилиш, ҳақиқатга зид, ғирт ёлғон гапларни тарқатиш айни ғаламисликдир. Оқни қора дейиш, ёлғон гувоҳлик бериш динимизда қаттиқ қораланади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки оёғи қўзғалмай туриб, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади”, деганлар (Ибн Можа, Ҳоким).

Оммавий ахборот воситалари орқали ғаразли талқин этилган хабарларни беришдан олдин ўзлари обдон ўйлаб кўришса, яхши бўлар эди. Чунки инсонлар орасида таги пуч, уйдирма гаплар тарқатиб, иккиланишлар пайдо қилиб, низо чиқишига сабабчи бўлиш оғир гуноҳдир. Қуръони каримда: “…Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир…”, деб очиқ-ойдин айтилган.

Ўрни келганда таъкидлаш керакки, бундай фитна чиқаришга ўч кимсалар, миш-миш тарқатиш орқали ҳам қандайдир манфаат топишни ният қилишади ёки фитнанинг буюртмачиларидан мўмай пул олишни исташади. Ахир, бундай фисқу фасод ишлар эвазига топилган маблағ билан қорин тўйғазиш ёки оиласи, фарзандларини боқиш ўта жоҳиллик, пасткашлик ва ярамаслик эмасми?

Дарҳақиқат, мўмин-мусулмонлар доимо огоҳ бўлиб, турли иғволарга учмасдан, теран ақл билан атрофга назар ташлашлари лозим. Ана шунда ғаламислар содир этмоқчи бўлган фитналарнинг ҳам олди олинади, иншоаллоҳ.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …