Главная / Жаҳон / Ўзбекистон Ҳаво йўллари нима сабабдан “Внуково”га ўтгани маълум бўлди
<

Ўзбекистон Ҳаво йўллари нима сабабдан “Внуково”га ўтгани маълум бўлди

Домодедово аэропорти Москва ҳудудида энг қиммат аэропорт ҳисобланади. МАК Внуково аэропортига иқтисодий сабабларга кўра ўтган.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари нима сабабдан Москвада Домодедово аэропортидан “Внуково” аэоропортига ўтганини маълум бўлди.

havo-yu“Иқтисодий сабабларга кўра”, – деб қисқа изоҳ берди компания вакили Sputnik мухбирига.

Шунингдек, Москвада аэропортни ўзгартириш ҳақидаги қарор узоқ вақт давом этган ўрганиш, муҳокама ва музокаралардан кейин қабул қилингани маълум бўлди.

Ўз навбатида Домодедово аэропорти ҳам ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Ҳаво йўллари билан ишбилармонлик муносабатлари давом эттирилаётгани ҳақида хабар беришди.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” ушбу йилнинг 28 октябрдан бошлаб барча парвозлар Внуково аэропорти орқали амалга оширила бошлашини хабар қилган эди.

“АвиаПОРТ” хабарига кўра, Домодедово аэропорти Москва ҳудудида энг қиммат аэропорт ҳисобланади. Внуково аэропорти Домодедового нисбатан арзонроқ, шу билан бирга у шаҳар марказига ҳам яқинроқ масофада жойлашган.

Шереметьево аэропорти Москва ҳудудидаги энг арзон аэропорт бўлсада, лекин у шаҳарнинг шимоли-ғарбида – шарқий йўналишдаги парвозлар учун ноқулай томонида жойлашган. Москва устидан парвозлар амалга ошириш таъқиқлангани туфайли, у ерга етиб бориш учун самолётлар айланиб учишига тўғри келади.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Тожикистоннинг айрим минтақаларида тонналаб ҳосил қор остида қолди

Тожикистоннинг айрим минтақаларига кутилмаганда ёққан қор фермерларни ташвишга солиб қўйди. Қалъаи Дашт, Мискинобод жамоатлари ва …