Главные новости
Главная / Маданият / Ҳасад ўти
<

Ҳасад ўти

Backstabbing Businessman --- Image by © Jose Luis Pelaez, Inc./CORBIS
Backstabbing Businessman — Image by © Jose Luis Pelaez, Inc./CORBIS

Ўзингда ҳасад туйғуси борми ёки йўқ эканини билиш учун биродарингнинг бир фазилатини эсла. Бу фазилат унга ғойибдан ато этилган неъмат. Мана шу неъмат билан у мен билан сендан афзал. Энди ҳаққи рост айт: бу неъматга муносабатинг қандай? Шу неъмат сабаб дўстингни ёқтирмай қолмаяпсанми, унинг заволини хоҳламаяпсанми? Агар мана шу ҳолатни ҳис қилсанг, бу аниқ ҳасаддир. Демак, ҳасаднинг чегараси – бировдаги неъматни ўзида бўлмагани учун ёқтирмаслик ва неъматланган кишининг ўша неъматдан маҳрум бўлишини хоҳлаш. Қуйидаги оят бунга мисолдир: “Аҳли китобларнинг кўпчилиги ўз ҳасадлари билан сизларни имонли бўлганингиздан кейин яна куфрга қайтаришни хоҳлайди” (Бақара сураси, 109-оят). Аллоҳ таоло мазкур оятда аҳли китоб имон неъматининг заволини хоҳлашларини ҳасад деб хабар беряпти.
Агар биродарингга ато этилган неъматни кўриб, кўзларинг қувонса, унинг давомли бўлишини истаган ҳолда, бу неъматнинг ўзингга ҳам берилишини хоҳласанг, бу энди ҳасад эмас, ҳавасдир. Кўпчилик бу иккисини аралаштириб юборади. Кимгадир ҳавас қилар экансан, унга ўхшашни, ундаги афзалликларни ўзингда ҳосил бўлишини истаб қоласан. Бунда сен ҳавас қилаётган кишига бирон зиён етказишни хаёлингга ҳам келтирмайсан. Бу соф ҳавасдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳасад ва ҳавасни имон ва нифоқ билан чегаралаганлар: “Албатта, мўмин ҳавас қилади, мунофиқ эса ҳасад” (Ибн Абу Дунё ривоят қилган). Ҳасаднинг ҳаромлигига шубҳа йўқ. Аммо кофир ёки фожир қўлидаги неъматнинг заволини хоҳлаш бундан мустасно. Негаки, фожир ўзига берилган неъматни ёмонлик йўлида ишлатиб, одамлар орасига фитна солади, кўпчиликка озор етказиш пайида бўлади. Шундай экан, кимдир унга берилган неъматнинг заволини хоҳласа, бу билан неъматни эмас, бузғунчиликка восита бўлаётган нарсани ёқтирмаётган бўлади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …