Главные новости
Главная / Жамият / Ҳамид Олимжон
<

Ҳамид Олимжон

Ҳамид Олимжон ғоят қисқа умр кўрди. Атига ўттиз беш йил яшаган шоирнинг XX аср ўзбек адабиёти тари- хида қолиши учун у катта истеъдод соҳибигина эмас, бал­ки умрбоқий асарлар яратган ҳам бўлиши лозим. Ҳамид Олимжон каламига мансуб асарлар орасида баркамол шеърлар ва халқ оғзаки ижоди сарчашмасидан олин- ган достонлар оз эмас.

hamid_olimjon-1Унинг ўн жилдлик тўла асарлар тўпламида жамулжам бўлган адабий мероси, шеърий асарларидан ташқари, бир қанча ҳикоя ва очерклар, дра- малар, публицистик ва адабий танқидий мақолалар ҳамда таржималарни ўз ичига олади.Бу ранг-баранг мерос ора­сида, шубхдсиз, шеърият алоҳида мавқега эга.

Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах вилоя- тида туғилган. Самарканддаги билим юртида (1923-28), Педагогика академиясининг ижтимоий-иктисодий фанлар факультетида ўкиган (1928 – 31). Ҳамид Олимжон та- лабаликлик йилларидаёқ шеър ёза бошлаган. Унинг “Кўклам”номли илк шеърий тўплами 1929 йилда босилиб чикди. Шундан сўнг “Тонг шабадаси” (ҳикоялар, 1930). “Олов сочлар” (1931), “Пойга”, “Ўлим ёвга” (1932), “Дарё кечаси” (1936), “Шеърлар” (1937), “Ўлка”, “Бахт” (1940), “Қўлингга қурол ол!”, “Она ва ўғил” (1942), “Ишонч” (1943)каби шеърий тўпламлари нашр этилди. “Ойгул билан Бахтиёр” (1937),’’Зайнаб ва Омон” ҳамда “Семурғ ёки Паризод ва Бунёд” (1939) достонларини яратди. Ҳамид Олимжон 1939 йилдан то умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилди.

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажойиб дурдона асари ’’Алпомиш” достони бирин- чи бўлиб Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланиб, сўз бошиси билан (1938) чоп этилди. У Алишер Навоийнинг 500 йиллигини ўтказиш юбилейи комитетининг аъзоси сифатида улуғ шоир ҳаёти ва ижоди юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб борди.

Ҳамид Олимжон шоир, драматург, публицист, таржимон, адабиётшунос ва ул- кан жамоат

Улуғ Ватан урушининг оловли йилларида унинг ’’Муқанна” номли шеърий драмаси яратилдики, у ҳанузгача драматургиямизнинг гултожи бўлиб келаётир. Унинг”Жиноят”драмаси замонавий мавзуда ёзилган. Бу даврда унинг бир неча шеъ­рий тўпламлари билан бир қаторда ’’Жангчи Турсун”, ’’Роксананинг кўз ёшлари” каби балладалари ҳам яратилди.

Н. Островскийнинг “Пўлат қандай тобланди” романини ҳамда А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой, В. Маяковский, Т. Шевченко ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Ҳамид Олимжон 1944 йил 3 июлда автомобиль ҳалокатидан Тошкент шахрида вафот этган.

арбоби сифатида ўзбек адабиёти тараққиётига катта ҳисса кўшди. У шеъ- рий ижоди билан ўзбек лирикаси уфқини кенгайтирди, шеъриятга Чўлпондан кей- ин, Ойбек, Уйғун, Усмон Носир билан бирга жўшқин бир оҳанг ва мусиқий нафосат олиб кирди.

ЎРИК ГУЛЛАГАНДА

Деразамнинг олдида бир туп
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…

Новдаларни безаб ғунчалар,

Тонгда айтди ҳаёт отини

Ва шаббода курғур илк саҳар Олиб кетди гулнинг тотини.

Ҳар бахорда шу бўлар такрор, Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади, Қанча тиришсам ҳам у беор Еллар мени алдаб кетади.

Майли, дейман ва қилмайман ғаш,

Хаёлимни гулга ўрайман;

Ҳар бахорга чиққанда яккаш, Бахтим борми, дея сўрайман.

Юзларимни силаб, сийпалаб, Бахтинг бор, деб эсади еллар. Этган каби гўё бир талаб, Бахтинг бор, деб қушлар чийиллар…

Ҳамма нарса мени қаршилар,

Ҳар бир куртак менга сўйлар роз,

Мен юрганда боғларга тўлар

Фақат бахтни мактаган овоз:

“Мана сенга олам-олам гул,

Этагингга сиққанича ол,

Бунда толе ҳар нарсадан мўл,

То ўлгунча шу ўлкада қол.

Умрида ҳеч гул кўрмай, йиғлаб Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда, Ҳар баҳорни йиғлаб қаршилаб Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда…”

Деразамнинг олдида бир туп

Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…

ХАЁЛИМДА БЎЛДИНГ УЗУН КУН

Хаёлимда бўлдинг узун кун, Сени излаб қирғоққа бордим.

Оч тўлқинлар пишқирган тунда, Топиб бер, деб ойга ёлвордим.

Ишон, бунда сени доимо

Эсга солар чиройли тунлар,

Шўх юлдузлар, салқин саҳарлар, Эсга солар бахтиёр кунлар.

Толеимнинг ошиноси сен,

Сен севгимнинг кўкарган боғи, Сенинг билан бирга иқболим, Ишончимнинг сен вафо тоғи.

Мени қуршар салқин бир ҳаво, Сув устидан тун қуюлади.

Шунда қанча-қанча гапларни

Эсга солиб ой ҳам тўлади.

Кеча жим-жит, ёлғиз тўлқинлар Пишқиради билмай тинимни. Ҳийлагар ой, сеҳргар дилбар, Солиб қўйдинг ёдимга кимни?..

* * *

Севги десам, фақат сен десам, Сенинг билан яшаса қалбим;

  • Сен десам-у, бутун дунёнинг
    Шўришига қулоқ солсам жим…

Қуюн каби айланар бошим, Қарайман-у, кўзим тинади Ва жилвангдан кўнгил кўзгуси Парча-парча бўлиб синади.

Шу қарашга борми ниҳоя, Бўларманми мақсадга восил? Топарманми бир янги ғоя, Бўлармикан бир мурод ҳосил?

Топиларми унда бир чора, Агар мени қуршаса жунун:

Бўлиб қолса сирим ошкора, Атасалар номимни Мажнун?

ҳол

Қайдан келдинг, фикримни бўлдинг, Нега этдинг мени паришон?

Нега буздинг мунис ҳолимни, Ўйларимни нечун бемакон?

Эҳтирослар, ҳислар, ёнишлар Улкасини кезарди хаёл,

Ҳоким эди менинг руҳимда Шундай латиф илҳомий бир ҳол.

Бир кичик тор, бир ёниқ парда Қанча гапни айтиб берарди…

Онасидан ўрганганини

Чумчуқ чувлаб қайтиб берарди…

Тиккан эдим қалб қулоғини Ва фикримга берган эди жон, Чивин учса келарди малол, Шунга эди садокат, имон.

Халал берма, озроқ қўниб тур, Тамом қилай шу гул суратни, Қўйгил мени, юракнинг қони Билан тортай энг сўнгги хатни.

Тинимсиздир ёлғиз шабода, Майсаларнинг сочи силкинар, Мана, ҳозир чирқираб турган Паррандалар, қушлар ҳам тинар…

Ҳамма ухлар ва фақат тунни Менинг ўзим қарши олурман.

Қарши олур ва тонгга қадар Менинг ўзим уйғоқ қолурман.

Қулоғимга секин шивирлаб Тун уйқуни ўргатар менга, Бўлганмисан тунда сахрода? Бўлмаса кел, сўйлайин сенга…

Савоя ва топширикдар:

  1. Сиз Ҳамид Олимжон шеърияти билан қандай танишдингиз? Шоирнинг қайси шеърлари сизнинг қалбингизга жуда яқин?
  2. “Ўрик гуллаганда” шеърини ифодали ёд олишга тайёрланинг. Шеър сизда қандай кайфият уйғотди?
  3. Шеърдаги пейзаж тасвири қахрамоннинг руҳий ҳолатини очишга хизмат қилганми?
  4. Ҳамид Олимжон жўшиб куйлаган бахт мавзуи “Ўрик гуллаганда” шеърида қандай ифодаланган.
  5. “Ўрик гуллаганда” қўшиғини тингланг. Шеърни ўқиб қўшиқни тинглагач, сизда яна қандай туйғулар уйғонди? Қўшиқ мусиқаси сизнинг шеърдан олган таассуротингизга яна нималар қўшди?
  6. Шоир шеърларидан туйгулар самимийлиги ифодаланган сатрларни ажратинг.
  7. Лирик қахрамон туйган мухаббат туйгулари ифодаси сизда кандай кайфият уйготди?
  8. Шоирни лирик каҳрамоннинг нозик туйғу ва кечинмаларини моҳирона тасвирлаган киши рухияти мусаввири деб бахолаш мумкинми?
  9. Ҳамид Олимжон шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар рўйхатини тузинг. Бу кўшикдар нима учун хануз мухлислар қалбига якин эканлиги хақида мулохаза юритинг.

Шоир шеърларидаги ўхшатиш. сифатлаш, истиора, жонлантириш, муболаға, талмех каби бадиий тасвир ва ифода воситаларини аниклаб, дафтарингизга ёзинг.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …