Главная / Маданият / Ҳалоллик ҳақидаги мақоллар

Ҳалоллик ҳақидаги мақоллар

makolalarДили покнинг иши – пок.
Дили покнинг йўли – пок.

Ишлаб топганнинг оши – лаззатли.

Бировнинг қўли билан тикан юлиш осон.

Ишлаган эр тишлаб ер.
Ишламай еган оғримай ўлар.

Кўнгил тортган ош – ҳалол.

Оқар сувнинг ҳароми йўқ.

Пора дўзах эшигини очар,
Ўзини билган ундан қочар.

Текиндан томоқ бўлса,
Қирқ кун ётмоқ керак.

Текиннинг миннати кўп,
Меҳнатнинг – зийнати.

Текинхўр бойимайди,
Бойиса ҳам юқмайди.

Халқ молини еган ҳалқумидан илинар.

Ҳалол иш – лаззатли емиш.

Ўзи ўлган қўй қурбонликка кирмас.

Ҳалол ишла, ҳалол тишла.

Ҳалол меҳнат ерда қолмас.

Ҳалол меҳнат – мўл даромад.

Ҳалол молнинг қулфи ўзида бўлар.

Ҳалол пишиб чиқар,
Ҳаром тешиб чиқар.

Ҳаракатинг эрта бўлса,
Кузда эрта ўрасан.

Меҳнатингни ҳалол қилсанг,
Ҳузурини кўрасан.

Ҳаром иш тез қаритар.

Ҳаром ҳаромни чақирар.

Ҳаромдан келган ҳаромга кетар.

Ҳаромдан минг танга,
Ҳалолдан бир танга.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …