Главные новости
Главная / Маданият / Ҳалол луқманинг ёмони
<

Ҳалол луқманинг ёмони

halol-lukmaКатта дастурхонларда ноз-неъматлар сероб. Зира солинган чиройли патирлар, мева-чева, сабзавот, қандолатларнинг анвойи турлари муҳайё. Бу дастурхонлар тўй даврасининг тўрида жой олган казо-казоларнинг олдига ёзилган.
Ўртадагиларнинг насибаси бундан камроқ. Лаганларда емишларнинг миқдори, сифати унчалик эмас. Ҳар ҳолда, борига шукр қилса бўлади. Аммо пастроқда ўтирганларга муносабат бошқача. Дастурхонда барака кам, оддий кулча, арзон қанд-қурс, мева-чева йўқдан бор. Кабоб, сомса юқорига ўтиб кетди, пастдагиларга етар-етмас улуш тегди.
Бу ҳол бир тўйда кўрганимиз. Гўё одамлар навларга ажратилган: олий, ўрта, паст. Жуда хунук манзара. Наҳотки мансаб-мартаба, бойлик инсон қадрига мезон бўлса? Тўй-маъракада одамларни бу тариқа гуруҳлаш одамийликданми? Исломий дастур, миллий таомил қаёққа кетди?
Тўй бериш, эл олдига дастурхон ёзиш, ҳар қандай саховат Аллоҳ йўлида, холисаллиллоҳ бўлиши керак. Ҳадиси шарифда айтилганидек, ҳалол луқманинг ҳам ёмони бўлади. Бу – очлар қолиб, тўқлар еган таом. Фақирлар қолиб, бойларга қилинган инфоқ-эҳсоннинг ҳукми ҳам шундай. Оддий киши билан товоқдош бўлишдан ор қилган кимса, мартабаси ҳар қандай баланд бўлса ҳам, у мутакаббирдир. Такаббурлик эса, шайтонга хос феъл.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

viri

Муносабат: Ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан қатор давлатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ўзбекистон ҳукумати махсус …