Главные новости
Главная / Жамият / Хайриддин Султонов мактабларда ҳадис илми ўргатилиши масаласига жавоб берди
<

Хайриддин Султонов мактабларда ҳадис илми ўргатилиши масаласига жавоб берди

Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султонов ЎзА мухбирининг мактабларда Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий ҳадислари ўқитилиши юзасидан берган саволига жавоб қайтарди.

«Бизда мактаб дарсларига ҳадис, Қуръон илми киритилмаган бўлса-да, одобнома, маънавият асослари, Ватан туйғуси ҳақида, тарих ва жаҳон динлари тарихи дарсликларимиз бор. Уларнинг ҳар бирида озми-кўпми ҳадислар, дин уламолари ва Ислом дини ҳақида маълумотлар бор. Гап унинг миқдор, ҳажм жиҳатдан қанча бўлишида эмас. Биз ўтмишда яратилган мероснинг ҳаммасини кўр-кўрона қабул қилишимиз керак эмас. Бу бугунги тараққиётимизга хизмат қиладими-йўқми?

zj43t4f7wxyf-z6eedj_1xaexz_l9fu7

Ҳар бир асарларга ўша даврдаги ҳукмрон сиёсат таъсир қилган. Албатта, бундан холи бўлган Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларимиз бор. Дин йўлида яратилган китоблар жуда мураккаб масала. Унда кўплаб оқимлар бор. Қанча-қанча султон, амирлар дин номи билан ўлдирилган.

Мисол учун, Нодирабегим ҳам дин ниқоби билан ўлдирилган. Шунинг учун бу масалага ўта ҳассослик билан ёндашишимиз керак. Исломни яхши тушуниш учун илм керак, аввало динни ўргатувчиларнинг ўзида илм бўлиши керак. Беш йил араб тилини ўқиб, араб тилида ўз биографиясини ёзиб беролмайдиганлар бор. Динни ўрганишга сабр тоқати етадиган одамлар керак. Шунинг учун ёппасига ҳар бир мактабда дин дарсини ўтиш тўғри келмайди. Бизга энг мос келадиган шиор – «Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин». Ҳозир бизга умуман мос бўлмаган қора кийимларга бурканишмоқда. Авваллари оналаримиз беш маҳал намоз ўқиса-да, қора матоларга бурканмаган-ку?!

Аввало дин юрагимизда, дилимизда бўлиши лозим. Дин кўз-кўз қилинмайди. Яна бир гап, дин бор ва диндор бор. Дин — ўзгармас ҳақиқатлар мажмуаси. Аммо диндорга хато қилиш, янглишиш хос. Шунинг учун диндорлар фақат тўғри гапиради, деб ўйлашимиз ҳам тўғри эмас. Қонунларимизда виждон эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилган шуни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Ислом цивилизацияси марказини биз дин бўйича мутахассислар етишсин, деб бунёд этмоқдамиз. Алоҳида иқтидорли болаларни эса махсус диний билим юртларда тарбиялаш мақсадга мувофиқ», — деб Хайриддин Султоновнинг сўзларини келтирмоқда ЎзА.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …