Главная / Маданият / Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди
<

Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди

Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси
Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси

Ўзбекистонда ҳадис илми мактаби ташкил этилди ва у Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил шаҳарчасида бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқуловнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида чоп этилган мақоласида айтилади.

Мактаб Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 16 апрелидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган.

Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида олий таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади.

“Ҳозирда юртимизда фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида дарслар умумий йўналишда олиб борилади. Шу боис, ҳадис илмини ўргатишга ихтисослашган таълим йўналишидаги илм даргоҳига эҳтиёж бор эди. Чунки буюк муҳаддислар яшаб ўтган заминимизда ҳадис илми бўйича билимдон, боболар йўлини муносиб давом эттирадиган мутахассисларга талаб юқори.

Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда динимиз асослари ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган олий маълyмотли етук мутахассислар тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу таълим даргоҳи айни эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади” дейилади З. Эшонқулов мақоласида.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

узбек онаси

Оналар учун шеърлар

Ул инсон мен учун жон совға қилган. Мен унга байрамда нима бераман? Арзон салафанга, ҳуник …