Главные новости
Главная / Маданият / Гуноҳларим кечирилмайди деб ўйлаяпсанми?
<

Гуноҳларим кечирилмайди деб ўйлаяпсанми?

grehiКўплаб гуноҳ ва фаҳш ишларни қилганни Аллоҳ кечириши қийин деб ўйловчига қуйидаги “Юз кишини ўлдирганнинг тавбаси” ҳадисини келтирамиз. Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та жонни ўлдирган бир кимса бор эди. У ер юзи аҳлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир роҳибга далолат қилишди. У роҳибнинг олдига келди ва ўзининг 99 та жонни ўлдирганини, тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Роҳиб: “Имкон йўқ” деб жавоб берди. Шунда бояги кимса роҳибни ҳам ўлдирди ва саноқни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни бир олим кишига далолат қилишди. У бориб, ўзининг 100 та жонни ўлдирганини, энди тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким тўса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қилаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат қил. Ўз еринггга қайтма. Чунки, у ёмон жой экан” деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жўнади. Ярим йўлга етганда, ўлим фариштаси унга етиб олди (вафот этди). Шунда у одам хусусида раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Раҳмат фаришталари: “Бу одам тавба қилган ҳолда қалби билан Аллоҳ таоло сари кетаётган эди” дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам (умрида) ҳеч яхшилик қилмаган” дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга ҳакам қилдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормоқчи бўлган жойини ўлчаб кўринглар. Бу одам қайси тарафга яқинроқ бўлса, ўша тарафга ҳукм қилинади” деди. Фаришталар ўлчаб кўрсалар, у одам бормоқчи бўлган тарафига яқин экан. Дарҳол унинг руҳини раҳмат фаришталари олиб кетдилар”. Муттафақун алайҳ.
Бир ривоятда: “У одам бир солиҳ қишлоққа бир қарич яқинроқ экан. Шунинг учун ўша қишлоқ аҳлидан деб эътибор қилинди” дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса: “Аллоҳ таоло бу ерга: “Бу одамдан узоқлаш” деб, бунисига эса “Бу одамга яқинлаш” деб ваҳий қилди ва уларнинг орасини ўлчанглар” деб буюрди. Фаришталар ўлчашса, у одам бунисига яқинроқ экан. Бас, унинг гуноҳлари мағфират қилинди” дейилган.
Дарҳақиқат, у одам билан тавбанинг орасини тўсишга кимнинг ҳаққи бор?! У одамни тавбадан маҳрум қилишга кимнинг ҳуқуқи бор?! Эй кўп гуноҳлар содир этган киши! Сен ўзингни ривоятда келтирилган, Аллоҳ тавбасини қабул қилган кимсадан ҳам гуноҳкорроқ деб биласанми?! Ундай эмас, тўғрими? Нега унда умидсизликка тушмоқдасан?!
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини яхшилаб ўйлаб кўр: “Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (имонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон, 68-70).
Гуноҳнинг савобга айланиб қолиши қандай маъно касб этиши хусусида турлича тафсирлар бор. Масалан, собиқ гуноҳлари тавба билан ўчиб, ўрнига савобли ишларни қилиш билан; гуноҳ қилиш қобилияти савобли иш қилиш қобилиятига айланиши билан; Аллоҳнинг тавфиқи сабабли тоат-ибодат ва хайрли иш қилишга ўтиш билан ва ҳоказо. Ҳадисда баъзи мўминларнинг кабира гуноҳлари кечирилиб, сағира гуноҳлари ҳасанотга айлантирилиши ҳақида башорат қилинган.
Оятдаги “Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр” жумласи сенга Аллоҳнинг буюк фазлини баён қилмоқда. Уламолар бу ердаги табдил (айлантириш)дан мурод 2 хил табдил дейдилар.

1. Ёмон сифатни яхши сифатга айлантириш. Масалан, ширкни иймонга, зинони иффатга, ёлғонни ростга, хиёнатни омонатга ва ҳоказо.

2. Қилинган ёмонликни қиёмат куни яхшиликларга айлантириш. Бундай фазлдан кўра буюкроғини бирор жойда кўрганмисан?!

Нозимжон Иминжонов

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

oshiqi6

Хотин ҳақида шерлар

Ӯйга хоты агар бӯлмаса Гулзорлардан гул тополмаймиз. Ертандирга нон ёполмаймиз. Экин экиб ер чополмаймиз. Уйда …