Главные новости
Главная / Жамият / Грузия ва Ўзбекистон: товар ўтказиш бўйича муҳим келишув амалга ошмоқда
<

Грузия ва Ўзбекистон: товар ўтказиш бўйича муҳим келишув амалга ошмоқда

kelishuvГрузия ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги экспортга юборилган ўзбек товарларини Грузия ҳудудидан 50 фоизли имтиёз билан ўтказиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 14 май куни Тбилиси шаҳрида Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Грузия Бош вазири биринчи ўринбосари Дмитрий Кумсишвили иштирокида ўтказилган ўзбек-грузин Ҳукуматлараро комиссия учрашувида шундай келишувга эришилган.

Шунингдек, учрашувда Грузия ҳам ички маҳсулотларни Хитойга экспорт қилиши чоғида «Андижон» кўп модулли транспорт-логистика марказидан фойдаланиш шартлари  муҳокама этилган.

Маълумот учун, 2017 йил 30 октябрь куни расман ишга тушган Боку-Тбилиси-Карс темир йўл тизмаси Ўзбекистон маҳсулотини Европага олиб чиқиш имкониятини янада кенгайтирганди. Айни пайтда БТК йўналиши 2023 йилга қадар 17 миллион тонна юк ташиш қувватига эга бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, 2015 йилдан буён мамлакатни муваффақиятли бошқариб келаётган Бош вазир Георгий Квирикашвили 2016 йили  Anaklia Development Consortium билан шартнома имзолаб, муҳим стратегик аҳамиятга эга мамлакатдаги энг чуқур Анаклия порт қурилиши ҳақида маълумот берганди.

2017 йил охирида қурилиш ишлари бошлангач, Хитойнинг ZPMC гигант-машинасозлик компанияси мазкур лойиҳада иштирок этиш учун энг камида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди. Хитой ҳукуматининг «Бир макон, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда ушбу портнинг аҳамияти ҳам жуда катта бўлиши эътироф этилади.

«Портнинг стратегик жойлашуви, ўтказиш имконияти, кенгайиш ва ривожланиш истиқболлари Грузия «Янги Буюк ипак йўли»да ўзининг тарихий вазифасини ўташи учун асос яратади», — дея таъкидлаганди мамлакат бош вазири Георгий Квирикашвили.

Ушбу порт ҳам Ўзбекистоннинг Қора денгизга чиқиш имкониятини ошириб, харажатларни камайтириши мумкин.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ulqyj8r8e5gmdbxf4vz84ic13xlao0v8

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос …