Главные новости
Главная / Жамият / Гриппга қарши вакцина қанча муддатдан кейин организмда иммунитет пайдо қилади?
<

Гриппга қарши вакцина қанча муддатдан кейин организмда иммунитет пайдо қилади?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова гриппга қарши вакцина қанчадан кейин иммунитет пайдо қилиши ва Ўзбекистонда сифатли вакцинани қаердан олиш мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди.

twofewstdvszndasetli3lailm9b-9jmМутахассиснинг сўзларига кўра, мавсумий гриппга қарши вакцина организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади ва унинг таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Эмланадиган одам шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади. Шунинг учун вакцинациядан олдин шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Гриппга қарши вакцина билан махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолда эмланиш мумкин. Аҳолимиз юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади. Юртимизга турли давлатлардан самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар олиб келинади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ гриппга қарши вакцина одамларни COVID-19’дан ҳимоя қилмаслиги, балки гриппнинг ривожланиш хавфи, у билан боғлиқ асоратлар, жумладан, касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтириши, вакцинация даражасининг ортиши куз—қиш мавсумида аҳоли орасида нафас йўли касалликлари ва COVID-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган зўриқишнинг олдини олиши, Ўзбекистонда гриппга қарши вакцина кимларга тавсия этилмаслиги ҳақидаги хабарлар ҳам чиққан.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

quackc2njewyh-ixk_wu1jqheq6sp4c_

Узундаги мантиқсиз «снос»лар: ғазнада маблағ бўлмай туриб, юздан ортиқ объект бузилган

Собиқ ҳокимдан «мерос» қолган муаммони амалдаги ҳокимият ҳал этишга шошилмаяпти. Улар «снос»дан жабр кўрган мулкдорларнинг …