Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / GM Uzbekistan глобал платформадаги моделларни ишлаб чиқаради – Cobalt тўхтатилади
<

GM Uzbekistan глобал платформадаги моделларни ишлаб чиқаради – Cobalt тўхтатилади

Ўзбекистонда янги платформадаги автомобилларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. 2021 йил бошидан глобал шасси негизида 3та янги модел ишлаб чиқилади. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Азиз Шукуров Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган тадбирда Kun.uz мухбири саволига жавоб берар экан, шу ҳақда маълум қилди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Автомобиль саноати кечаги кун ва истиқболлар» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «GM Uzbekistan» компанияси вакиллари иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Бундан ташқари, Captiva сегментидаги автомобилларга бўлган талабни тўлдириш мақсадида 2019 йил учинчи чорагидан SUV (Sport Utility Vehicle) намунасидаги 2 хил автомобилни йирик узелли йиғиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, GM Uzbekistan 2018 йилда илк бор 220 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарган. 2017 йилда 140 минг автомобиль харидорларга етказиб берилгани эътиборга олинса, бу сезиларли ижобий ўзгаришдир. Қолаверса, 2030 йилга бориб ҳар 1000 кишига 144 та автомобиль тўғри келиши ҳисобга олинса, келаси 10 йилда бир йилда ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 400 мингга етказиш устида иш олиб борилади. Маълум қилинишича, бугунги кунда 1000 кишига 78 донани ташкил этмоқда.

Тадбирда маълум қилинишича, GM Uzbekistan моделлар қаторини янгилаш борасида ҳам янгича йўл тутишга қарор қилган. Жумладан, Cobalt седанининг янги намунасини ишлаб чиқариш режаси бекор қилинган. 2018 йил сентябрь ойларида бирмунча ўзгаришлар киритилган Cobalt 2019 йилдан ишлаб чиқарилиши билдирилган эди.

«Янги Cobalt’ни янги деб бўлмайди. Бразилиядаги GM компанияси бу лойиҳани 2016 йилда жорий қилган, шу йилнинг охирида Cobalt у ерда ҳам ишлаб чиқаришдан олинади. Биз эски моделлар ортидан қувиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз. Шунга кўра, янги Cobalt ишлаб чиқариш режаси бекор қилинади», — деди Шукуров.

GM Uzbekistan АҚШнинг General Motors концерни билан глобал автобозорда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилаётган янги автомобилларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқаришга келишиб олган.

Бундан аввал, «GM концернининг амалдаги ёки хорижда конвейердан олинган моделлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳамда ўртача 9−10 йил давомида ишлаб чиқилган. Ҳозирда, 3-5 йилда моделларни янгилаш талаб этилмоқда. Биз ҳамкорларимиз билан янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришдик. Келгуси 3 йилда Асака заводида ишлаб чиқарилаётган моделлар қатори бутунлай янгиланади», – деди Азизбек Шукуров.

Унинг билдиришича, 2018 йил мобайнида 25,5 млн. долларлик автомобиль ва эҳтиёт қисмлар экспорт қилинган бўлса, жорий 2019 йилда ушбу кўрсаткични 118,6 млн. долларга етказиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, GM Uzbekistan номи келгуси бир неча ой ичида ўзгариши кутилмоқда. Янги ном эса алоҳида эълон қилинади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

pp-3gpqfzci0mzfzstg5snsgerfcesdm

Мардикор аёлар– дарбадар аёл

Тошкент шаҳрининг турли нуқталаридаги мардикор бозорларида эркаклар билан бир қаторда иш берувчиларни кутаётган аёлларни ҳам кўрамиз. …