Главные новости
Главная / Маданият / Гилос шарбатининг хусусиятлари
<

Гилос шарбатининг хусусиятлари

gilosГилос шарбати нафақат яхши таъмга, балки организм учун ҳам фойдали ҳисобланади. Бу шарбатнинг ҳар бир пиёласида 120 калория миқдорида энергия мавжуд бўлиб, унинг таркибида темир ва калий элементлари кўп.
Гилос шарбати жисмоний тарбия билан шуғуллунишдан сўнг, янги куч олишда фойда беради.У табиий равишда калий элементига бой бўлиб, қон босимини назорат қилиш, баданнинг намлигини сақлаш, овқатни ҳазм қилиш ва юракдаги қон айланишини яхшилашда кўмак беради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гилос сувида мавжуд бўлган антиоксидантлар артереоздан келиб чиқадиган яллиғланиш ва оғриқларни камайтиради. 2012 йилда ўтказилган тадқиқотлар гилос сувини бир кунда икки маротаба ва 21 кун муддат давомида истеъмол қилиш артереозга мубтало бўлган шахсларнинг оғриғини камайтиришини исботлади.
Шунингдек, у саратон ҳужайраларининг ривожланишини камайтиради. Гилос шарбатининг яллиғланишга қарши хусусияти ва ундаги малотонин элементининг мавжудлиги кишининг яхши ухлашигаёрдам беради. Шифокорлар бу шарбатнинг уйқу келтирадиган дори воситасида ҳам тавсия қилишади.

Интернет материаллари асосида Илёс Аҳмедов тайёрлади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

lutd0puznvbskuaieyownpgqjb_f497z

Қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди

Биргина мавзу бутун дунёдаги энг муҳим жараёнларни ҳам, муаммоларни ҳам четга сурди – коронавирус. Бутун …