Главные новости
Главная / Жаҳон / Германияда юзлаб сиёсатчиларнинг аккаунтларини бузиб кирган хакер ўқувчи бўлиб чиқди
<

Германияда юзлаб сиёсатчиларнинг аккаунтларини бузиб кирган хакер ўқувчи бўлиб чиқди

Германияда юзлаб сиёсатчиларнинг аккаунтларини бузиб кирган хакер ўқувчи бўлиб чиқди, у ота-онаси билан Гессен федерал ерида яшайди, деб маълум қилди Майндаги Франкфурт шаҳри бош прокурори Георг Ундефуг.

“Гап 20 ёшли йигит ҳақида бормоқда. У мактабда ўқийди”, деди бош прокурор матбуот анжуманида.

Аввалроқ германиялик йигирма ёшли шахс Twitter орқали сиёсатчилар, журналистлар ва жамоат арбобларига оид шахсий маълумотларни тарқатганликда гумонланаётгани хабар қилинганди. Бу маълумотлар телефон рақамлари, уй манзиллари, суратлар ва ўзаро ёзишмалардан иборат бўлган.

“Гумондор бир ўзи ҳаракат қилганлигини айтди. Ҳозирча бу ишга бошқа шахсларнинг алоқадорлиги аниқланмади”, деди бош прокурор.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ryslbvach-gjjwpl0heebkb02fsnrdyu

Марсда ҳаёт мавжудлиги аломатлари аниқланди

NASA коинот агентлиги мутахассислари Curiosity марсоходидан олинган маълумотларни ўрганиб, Қизил сайёра атмосферасида катта ҳажмда метан …