kuldoshevАйни кунларда Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи генерал-майор А.Қўлдошев бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти хабар берди.

Делегация аъзолари Давлат ёнғинга қарши хизмати Академияси (Москва шаҳри)нинг фаолияти, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, бу ерда яратилган кенг шароитлар, ўқув полигонлари ҳамда бошқа бир қатор имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Шу билан биргаликда, ташриф доирасида ҳар иккала олий таълим муассасалари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилиб, унда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада ривожлантириш масалаларини кенг муҳокама қилиб олдилар.

Учрашув сўнгида генерал-майор А.Қўлдошев ҳамда генерал-майор В.Басов томонидан “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ва Россия Федерацияси ФВВ Давлат ёнғинга қарши хизмати Академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми” имзоланди.

Ушбу ҳужжат келгусида, томонлар эътироф этганларидек, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва курсантлар (тингловчилар)нинг ўзаро тажриба алмашишлари, илғор педагогик усулларни жорий қилишлари, биргаликда илмий изланишлар устида иш олиб боришлари каби яна кўплаб соҳалар ривожига амалий ҳиссасини қўшади.

Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.