Главная / Маданият / Гап Нима?

Гап Нима?

Нима гап? Топшириқлар:

  1. Қуйи синфлардаги она тили дарсликларидан гапга берилган таърифларни кўчиринг ва шу таърифлар ёрдамида гапнинг асосий белгиларини аниқланг.
  2. Матнни ўқинг. Гапларни ифода мақсадига кўра гуруҳлаб, дафтарингизга кўчиринг.
  • Матндаги маҳтал бўлмоқ, хиргоҳ керагаси, соҳиб тажриба бек, тулки тумоқ, дўнг қаншар, тезфаҳм киши, сиёсат дагдагаси каби сўз бирикмаларининг маъносини изоҳланг.
  • Чопар маҳтал бўлиб қолди, амирзодам!

Бобур Мирзо Қосимбекнинг ўктам овозидаги сезилар- сезилмас тоқатсизлик оҳангини пайқаб, хиргоҳ керагасидан кўзини олди. Падари бузургворининг хизматида ҳам кўп садоқатлар кўрсатган бу қари, сохибтажриба бекнинг тулки тумоқ остидаги дўнг қаншари асабий тиришиб турарди.

  • Чопар маҳтал бўлса… изожат беринг-да қўйинг! – деди Бобур тўсатдан кескин товуш билан. – Арслоннинг мўйлабиға қўл чўзмокдан не мурод ахир?!

Қосимбекнинг сийрак, сарғиш киприклари пирпиради:

-Англамадим, амирзодам?

-Нечун англамайсиз? Ер остинда илон қимирласа била- диган сиздек зукко, тезфаҳм кишининг англамаслиги… тааж- жуб!

-Амирзодам авф этсинлар, бироқ қулингиз ҳеч вақт тезфаҳмлик даъвосини қилган эмас! – деди Қосимбек юпқа лаблари гезариб.

– Чакки қилурсиз! Аркони давлатга, сиёсат дағдағасига мансуб кимса тезфаҳм бўлмоғи вожиб, – деди Бобур Мирзо хиёл юмшаб. – Зеро, ҳар ишнинг заминида юз минг мулоҳаза лозим. Бир бемулоҳаза ҳукм туфайли не балоларга гирифтор бўлдик, энди кўзни очмоқ даркор. (Ҳ.Султон)

Гап маълум фикрни ифодалайди. Гапда фикр нисбий тугалланган бўлади. Гап грамматик жиҳатдан маълум қонун-қоидалар асосида шаклланиб, ўзига хос оҳангга эга бўлади.

Гаплар тузилишига кўра иккига бўлинади: содда гап ва қўшма ran. Қўшма гаплар ўз навбатида яна бир неча турларга бўлинади.

Гапнинг асосий белгилари:

  1. Муомаланинг энг кичик бирлиги.
  2. Нисбий тугалланган фикрни ифодалайди.
  3. Грамматик шаклланган бўлади.
  4. Тугалланган оҳанг билан айтилади.

Машқ. Гапларни тузилишига кўра тахлил қилинг. Аввал содда гапларни, кейин қўшма гапларни кўчириб ёзинг.

  1. Отамдан қаттиқ ҳайиқар эдик. У бирор марта хам биронтамизни бир тарсаки урган эмас. Отани қаттиқ иззат килишни онам ўргатган. (Ў. Ҳ.) Инсон овқатсиз беш хафта, сувсиз беш кун яшаши мумкин, аммо ҳавосиз беш дақиқа ҳам яшаб бўлмайди. 3. Инсон ҳаёти шахмат тахтасидаги пиёдаларнинг юришига ўхшайди: гоҳ оқ хонадан ўтасан, гоҳ қора хонадан. (Ў. Ҳ.) 4. Оқил киши сўзига бино қўяр, нодон киши ўзига бино қўяр. (М.) 5. Агар сирингни сақласанг, у сенинг асирингдир; агар сиринг ошкора бўлса, сен унинг асири бўлиб қоласан. 6. Одобсизлик жўшқин бир сел оқимидирки, улуғворлик, вазминлик саройини хароб этади. (Ҳ.) 7. Ўш бозорида қовунларнинг ҳар хил навлари: оқ новвот, кўкча, адрас қовун, оқ қовун сотилади. 8. Йиғи-сиғи, кулги – ҳаммаси аралашиб кетди. (Ў.Ҳ.)

Машқ. «Турон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар» мавзу- сида қисқа хажмли эссе ёзинг. Матндаги гапларни синтактик тахлил қилинг.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …