Главные новости
Главная / Спорт / Гампер кубоги. “Барселона” сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Арсенал”ни мағлубиятга учратди
<

Гампер кубоги. “Барселона” сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Арсенал”ни мағлубиятга учратди

“Барселона” Гампер кубогида “Арсенал”ни мағлубиятга учратди. “Камп Ноу”да ўтган учрашув 2:1 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.

akjq7xa-mqugr2sa4no4yp1uycjfws-9

36-дақиқада Обамеянг “Арсенал”ни ҳисобда олдинга чиққан бўлса, 69-дақиқада “Барселона” рақиб ҳимоячининг ўз дарвозасига киритган голи эвазига орадаги фарқни йўққа чиқарди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Суарес гол киритиб, мезбонларга ғалаба келтирди.

Гампер кубоги

Барселона – Арсенал – 2:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 36 Обамеянг, 1:1 –  69 Мэйтленд-Найлз (автогол), 2:1 – 90 Суарес.

Жоан Гампер кубоги– ўртоқлик мусобақаси бўлиб, ҳар йили “Барселона” томонидан ўтказилади. Бу йил мусобақа 54-маротаба ўтказилди. Каталонияликлар ушбу мусобақада 41 маротаба ғолиб бўлишган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

lpnqhh9wo7-fo0rzyvhf4f9s3k2_xqyn

«Тоттенҳэм» «Бавария»ни мағлуб этиб, «Аudi Cup» ғолибига айланди

Мюнхенда ўтган «Аudi Cup» финалида «Тоттенҳэм» мезбон «Бавария»ни мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди. Ўйиннинг асосий …