Главная / Жаҳон / G7 ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Қора денгиздаги ҳаракатларини қоралади
<

G7 ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Қора денгиздаги ҳаракатларини қоралади

"Чоң жетинин" быйылкы саммитинин белгиси.
“Чоң жетинин” быйылкы саммитинин белгиси.

Катта Еттиликка (G7) кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари Қора денгизда Украинага қарашли ҳарбий кемалар ва денгизчиларнинг Россия томонидан қўлга олинишини қоралади.

Канада, Франция, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония ва Италия ташқи ишлар вазирларининг баёнотида Украинанинг кемаларига қарши Россия томонидан ҳарбий куч қўлланилганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги айтилган.

Вазирлар томонларни босиқ бўлишга ва вазият янада мураккаблашиб кетишининг олдини олишга чақирган. Улар, шунингдек, Россияни украин ҳарбийларини озод қилиш ва Керчь бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини таъминлашга чақирди.

Канада, Франция, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония ва Италия ташқи ишлар вазирларининг баёнотида Қрим Россияники деб ҳеч қачон тан олинмаслиги уқтирилган.

Катта Еттилик саммити шанба куни Аргентинада бўлиб ўтади.

25 ноябрь куни Украинанинг учта ҳарбий кемаси Керчь бўғозида 12 миллик ҳудуддан чиқиб кетиши билан Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган эди. 12 миллик ҳудудни Қрим ярим оролини аннексия қилганидан буён Россия ўзиники дея ҳисоблайди.

Мазкур воқеа ортидан Украинада 28 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ҳарбий ҳолат жорий этилди. Халқаро ҳамжамият Россиядан вазиятни кескинлаштирмасликни ва қўлга олинган денгизчилар ҳамда кемаларни озод қилишни талаб этмоқда.

Ғарб давлатлари Қора денгизда Россия томонидан Украинага тегишли кемалар ўққа тутилиб, 23 нафар денгизчи ушланганидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаб чиқди.

БМТ ва Ғарб давлатлари, Украина суверенитети ва халқаро Шартномалар бузилганини таъкидлаб, Москвани қўлга олинган денгизчиларни озод қилишга чақирган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

2488029 - ONCE UPON A TIME IN HOLLYWOOD

Брюс Лининг қизи шикоят қилганидан сўнг Хитойда “Бир куни Ҳолливудда” фильми намойиши қолдирилди

Брюс Лининг қизи шикоят қилгани сабабли Хитойда режиссёр Квентин Тарантинонинг “Бир куни Ҳолливудда” фильми намойиши …