Главные новости
Главная / Жамият / Фуқароларнинг 91,9 фоизи Шавкат Мирзиёев фаолиятини юқори баҳоламоқда
<

Фуқароларнинг 91,9 фоизи Шавкат Мирзиёев фаолиятини юқори баҳоламоқда

prezidentЎзбекистонда «Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти тўғрисида» мавзусида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.

Жамоатчилик фикри сўрови 2018 йил 18 – 21 май кунлари ўтказилди. 18 ва ундан катта ёшдаги респондентлар сўралди, уларнинг 49,3 %и эркаклар ва 50,7%и хотин-қизлар.

Жамоатчилик фикри сўровларининг кўрсатишича. фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 91,9%и Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимидаги фаолиятини юқори баҳолайдилар. Ушбу кўрсаткичлар 2017 йилнинг октябридан 2018 йил май ойигача 2.6%га ўсди. Ўзбекистонликлар сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар сиёсатнинг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлайдилар. Фуқароларнинг фикрича, мамлакат президентининг раҳбарлигида давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, фуқароларнинг фаровонлигини ошириш учун самарали шарт-шароитлар яратилган.

Фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги – 92,5%и мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган сиёсат аҳолининг орзу ва умидларини тўла даражада оқлади, деб ҳисоблайди. Ўзбекистонликларнинг фикрига кўра, давлат раҳбари томонидан давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, миллий хавфсизлик органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий-ташкилий шарт-шароитларни яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашувлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини янада такомиллаштириш, солиқ ва божхона соҳаларини, банк-молия тизимини ривожлантириш, аграр соҳани ислоҳ қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада такомиллаштириш ва ижтимоий уй-жой қурилишни кенгайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар фуқароларнинг орзу-умидларига мос келади.

Сўров  натижалари мамлакат президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ташқи сиёсатнинг мамлакат фуқаролари томонидан ялпи қўллаб-қувватланишидек шак-шубҳасиз  ҳақиқатни тасдиқлади. Сўров иштирокчиларининг мутлақ кўпчилиги, яъни 92,2%ининг ҳисоблашича, Ўзбекистон кейинги вақтда жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳал қилишда жиддий натижаларга эришди, ҳам яқин, ҳам олис хориж мамлакатлари билан халқаро иқтисодий ҳамкорликни амалга оширмоқда, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро фойдали алоқаларни фаол ривожлантирмоқда.

Жамоатчилик фикри сўрови Ўзбекистон Республикаси президенти  Шавкат Мирзиёевга аҳолининг юксак ишончи даражасини ва давлат Раҳбари «Фаол тадбиркорлик. инновацион ғоялар ва технологияларни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида амалга ошираётган сиёсатнинг ўзбекистонликлар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини намойиш қилди. Олинган сўров натижаларининг кўрсатишича. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг орзу-умидларини оқлади, у халқ ўртасида катта обрў ва ишончга сазовор, мамлакатнинг аҳоли томонидан мутлақ кўллаб-қувватланаётган етакчиси ҳисобланади.

Сўровлар мониторингининг аниқланишича, мамлакат президентига ишонч рейтинги 2017 йил октябрь ойидаги 93,1%дан 2018 йил май ойида 94,1%гача ўсди. Аҳолининг турли ижтимоий табақалари вакиллари. эркаклар ва аёллар, ёшлар, ўрта ва кекса ёшдаги фуқаролар, фаолиятнинг турли соҳаларида банд бўлган кишилар мамлакат президентига ўзларининг тўла ишончи ҳақидаги фикрини билдирдилар ва улар шунга ишонадиларки, давлат раҳбари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мамлакат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга ва такомиллаштиришга ёрдам беради.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …