Главные новости
Главная / Жамият / Фуқарога қарашли ер участкасини давлат қай ҳолларда олиб қўйишга ҳақли эканлиги айтилди
<

Фуқарога қарашли ер участкасини давлат қай ҳолларда олиб қўйишга ҳақли эканлиги айтилди

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги Telegramдаги канали орқали.

Вазирликка кўра, ерлар эндиликда қуйидаги мақсадларда олиб қўйилиши мумкин:

👉 мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

👉 халқаро шартномалардаги мажбуриятларни бажариш;

👉 фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

👉 автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

👉 аҳоли пунктлари бош режаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш ҳолларида.

Қарорга кўра, эндиликда ерлар олиб қўйилганда, у ердаги биноларни бузишдан олдин мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим. Фақатгина шундан кейин бинони бузиш мумкин бўлади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

c6ukt8y1awuub_pyzpnhouwwx6zfclzd

Чуст суви ҳақида ҳақиқатни излаб. Сув ичишга яроқлими ёки йўқ?

Чустдаги адир бағридан тортиб чиқарилаётган сувнинг овозаси қандай қилиб бутун Ўзбекистонга тез тарқалганига ҳайрон қолмай …