Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкентга Freedom House делегацияси келди
<

Тошкентга Freedom House делегацияси келди

Freedom House ташкилотининг Евросиё департаменти директори Марк Беҳренд.
Freedom House ташкилотининг Евросиё департаменти директори Марк Беҳренд.

Шу йил 30 октябрь куни Тошкентга Freedom House ташкилотининг Евросиё департаменти директори Марк Беҳренд (Marc Behrendt) бошчилигидаги делегацияси келди.

Делегация Ўзбекистонда фуқаролик жамияти вакиллари, ҳукумат мулозимлари ва дипломатик корпус вакиллари билан учрашувларни режалаштирган.

Freedom House вакиллари билан учрашган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, делегация мамлакатдаги сўнгги вазият, инсон ҳуқуқлари ҳолати ва жамоат ташкилотларининг истиқболлари билан қизиқмоқда.

“Мен Freedom House вакилларига кўпроқ мамлакат ичкарисидаги фуқаролик жамияти вакиллари билан ишлаш тавсияларини бердим. Зотан, ҳозирда бунга имконият бор. Хориждаги ҳамкасбларимизнинг меҳнатларини қадрлаган ҳолда энди ичкаридагилар билан кўпроқ ишлаш вақти келганини айтдим”, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Европалик ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистондаги вазиятни ўрганиб, мамлакатда ўз ваколатхонасини очиш истиқболлари ҳақида ўйламоқда, аммо бу борада ҳали бир қарорга келинган эмас.

Freedom House делегацияси 31 октябрга қадар Тошкентда бўлади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Rupee gained against USD

Ишдан ноҳақ бўшатилган ходим иши. Ангор тумани ҳокимлиги нега суд қарори ижросини пайсалга солмоқда?

Сурхондарё вилояти Ангор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Эркин Гаппаров томонидан мурожаат йўлланди. Аризада у муқаддам …