Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ
<

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ

Фото: Reuters

Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини ўтказиш учун база сифатида Франция Альпидан фойдаланган, деб хабар берди Deutsche Welle радиоси.

Радиостанциянинг Le Monde газетасига таяниб билдиришича, Ғарб махсус хизматлари ГРУнинг буюртма қотилликлар, саботажлар ва махфий агентлар ахборот алмашишда фойдаланадиган “ўлик почта қутилари” учун масъул бўлинмасининг 15 нафар ходими Альпдаги базадан фойдаланганини аниқлаган.

Айтилишича, ушбу ходимлардан бири ГРУнинг собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизининг заҳарланишига алоқадор бўлган. Ғарб махсус хизматлари Скрипалларга суиқасдни текшириш давомида ушбу гуруҳнинг изига тушган. Суриштирувда Буюк Британия, Франция, Швейцария ва АҚШ контрразведка хизматлари қатнашган.

Уларнинг маълумот беришича, Россия агентлари 2014-2018 йиллар оралиғида Франциянинг жануби-шарқидаги шаҳарчаларда кўп марта бўлишган. Улар Молдова, Черногория ва бошқа давлатларда фаолият олиб боришган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

swggbwonoai1fylvj2chj-jejztg4qxc

Умидворлик ҳолатидамиз. Устоз журналистлар ўзбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислоҳотлар ҳақида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Ўзбекистондаги бир гуруҳ устоз журналистларни йўқлади ва уларнинг бугунги …