Главные новости
Главная / Сиёсат / Францияликлар Ўзбекистонда 30 кун визасиз юриши мумкин
<

Францияликлар Ўзбекистонда 30 кун визасиз юриши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев 8-9 октябрь кунлари Францияга борган ва президент Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 8-9 октябрь кунлари Францияга борган ва президент Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказган эди.

Франция фуқаролари бундан буён Ўзбекистонга визасиз келиб кетиши мумкин. Бу борадаги президент фармони қабул қилингани тўғрисида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали орқали хабар берди.

“Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин”, – дейилган хабарда.

Бундан аввал туризмни ривожлантириш мақсадида Туркия, Индонезия, Япония, Жанубий Корея давлатлари фуқароларига 30 кунгача визасиз тартибда Ўзбекистонга келишга рухсат берилган эди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра¸ 50 давлат ватандошлари учун виза тартибини соддалаштириш¸ 101 давлат учун транзит ва электрон виза тизимининг йўлга қўйилиши ортидан Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида келган сайëҳлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайган ва 4.4 миллионни ташкил этган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …