Главная / Жамият / Ўзбекистондаги етакчи футбол сайтидан аккредитация олиб қўйилди
<

Ўзбекистондаги етакчи футбол сайтидан аккредитация олиб қўйилди

Чемпионат Азия сайти

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) мамлакатдаги етакчи футбол нашрларидан бири championat.asia-нинг аккредитациясини бекор қилди.

ПФЛ матбуот хизмати бошлиғи Шерзод Ражабов имзоси билан сайтга юборилган мактубда у айнан қайси хабарлари учун аккредитациядан маҳрум қилингани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

ПФЛ сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, аккредитациянинг бекор қилинганига “нашр чегарадан чиққан”и сабаб бўлган.

Шунингдек, ПФЛ журналистларни у ҳақида салбий хабарларни тарқатмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Бутун ўзбек футболи жамоатчилги бирлашиб, миллий футболимизни кўтаришга уринаётган пайтда чемпионат ўйинларини ёритиб келаётган нашрлардан бири – championat.asia сайти айрим ноҳақликларга йўл қўйиб, жамоатчиликнинг фикрини салбий томонга оғишига сабаб бўлмоқда“, дейилади ПФЛ сайти тарқатган баёнотда.

Телеграмдаги расмий каналимизда ўтказилган сўровномада шу нарса бўлдики, асосий ўқувчилар сайтга ўзбек футболи ҳақида ахборот олиш учун кирадилар. ПФЛ эса уларни бу ҳуқуқдан маҳрум қилмоқчи.

Ўз навбатида Championat.asia ўз ўқувчиларини сайт ҳақида “кўпроқ хабар бериш”ни сўраган.

Сайт журналистлари кўп нарса йўқотгани йўқ. Фақат матбуот анжуманига кира олмайди. Медиа трибунада ўтириш ҳам шарт эмас. Чунки у ердаги шароит, мухлислар трибунасиникидан кўп фарқ қилмайди. Стадионга кириш учун чипта сотиб олишга вақт ҳам кетмайди. Ўйинлар бўлса бепул. Суперлиганинг бир қатор клублари “Championat.asia” сайти улар ҳақида ёзиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини маълум қилиб, бизга ўз ўйинлари пайтида керакли шароитларни яратиб беришни ва “VIP” тоифадаги чипталарни тақдим этишларини билдиришди. Сайтимиз томонидан таҳлилий мақолаларни чиқариш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Биз мамлакат конституцияси ҳимоясидамиз,” дейилади сайт таҳририяти расмий баёнотида.

Икки йил муқаддам ўзбек футбол фанатларининг асосий сайти дея билинган UFF.uz сайти ёпилган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Ўзбекистоннинг 3 аэропорти бошқаруви хорижий компанияга берилмоқда – сабаб? Транспорт вазирлиги баёноти

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошқаруви «Новапорт» компаниясига ўтиши тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлиб, меморандум …