Главные новости
Главная / Жамият / Фламинго Қорақалпоғистонга нега учиб келади?
<

Фламинго Қорақалпоғистонга нега учиб келади?

flamingoҚорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган Судочье кўли турли қушларнинг ватани саналади. У ерни 240 дан ортиқ турдаги қушлар қаторида ажойиб қуш – фламинго ҳам макон қилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Фламинголар, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг яна бир неча ҳудудида – Возрождение ороли, ғарбий Қоратеран кўли, Шегекўл (Междуречье сув сақлагичи), Сариқамиш кўли, Амударёнинг ўнг қирғоғи, Жалтирбас кўлида учрайди.

Орнитолог олимларнинг фикрича, маҳаллий тилда қизилғоз деб номланувчи фламинго қушлари Қорақалпоғистондан асосан учиб ўтиш, узоқ сафар олдидан озиқланиш учун фойдаланади. Лекин қорақалпоғистонлик орнитолог олимлар 2014 йилда Судочье кўллар тизимида олиб борган тадқиқотлар вақтида фламингонинг катта уяловчи колониясини топган эди.

Фламингонинг асосий озуқаси майда қизил артемия ва унинг тухуми (цистаси) саналади. Бундан ташқари, фламинголар моллюскалар, ҳашарот личинкалари ва қурт-қумурсқа билан ҳам озиқланади. Улар озуқасини сувнинг саёз жойларидан қидиради. Фламинго уялаган сувида озиқланиши ҳам мумкин, лекин озуқа кам бўлса, бошқа жойга учиб бориб (30-40 ҳатто 50-60 км.), яна қайтади.

Орол денгизида артемия жонзотларини овлаш билан шуғулланувчи «Аральская аквакультура» корхонаси директори Владимир Часовниковнинг таъкидлашича, баҳор-куз ойларида Орол денгизи қирғоқларида фламинго тўдаларини учратиш мумкин. Фламинголар бу ерга яқин Судочье кўлидан келиб, артемиялар тутади.

Энг қизиғи, фламинголар ушбу артемиялар билан озиқланиб, танасига ёғ йиғади, натижада пушти рангга кира бошлайди. Улар айниқса, кўпайиш вақтида артемияни кўпроқ тановул қилади.

Фламинго Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 40 турдаги қушларнинг бири ҳисобланади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

3tcsckyeek4dlxih2rc0lqlejoa_tcdj

Энергетика вазирлиги: ақлли ҳисоблагичлар электр энергияси учун тўловни 99 фоизгача оширди

Энергетика вазирлигида мамлакатда АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича асосий ҳамкор ҳисобланган Жанубий Кореянинг «KT Corporation» …